“Апофис” астероиди Ер билан тўқнашса, инсониятни қандай фалокатлар кутади?
(last modified Sun, 03 Feb 2019 11:07:46 GMT )
феврал 03, 2019 16:07 Asia/Tashkent
  • “Апофис” астероиди Ер билан тўқнашса, инсониятни қандай фалокатлар кутади?

“Апофис” астероиди Ер билан тўқнашса, инсониятни қандай фалокатлар кутади?

“Апофис” астероиди Ер билан тўқнашса, кўпмиллионли бутун бир шаҳар сайёрамиздан йўқ бўлиб кетиши мумкин, ҳозирда эса инсоният қўлида ушбу эҳтимолий ҳалокатнинг олдини олиш имкониятлари мавжуд эмас.

Россия Фанлар академиясининг Геосфера динамикаси институти лаборатория мудири, физика-математика фанлари доктори Валерий Шувалов ТАССга берган интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтди.

Аввалрок, Санкт-Петербург давлат университети олимлари 2068 йилда “Апофис” астероиди сайёрамиз билан тўқнашуви эҳтимоли борлигини маълум қилган эди.

“Мисол учун, шундай ҳажмдаги осмон жисми (“Апофис“нинг диаметри 300 метрдан каттароқ) Москвага қулагудек бўлса, шаҳардаги жамики нарса йўқ бўлади. Москва вилояти ҳудудига ҳам жиддий талафот етади. Ионосферали нурланиш эса бутун Европани қамраб олади”, деган олим.

Унинг қўшимча қилишича, шу каби катталикдаги осмон жисмлари Ер билан ҳар 10-100 минг йилда тўқнашиши мумкин. Ҳозирда инсоният қўлида астероид траекториясини ўзгартирадиган технология мавжуд эмас. Минтақалараро баллистик ракеталар астероид ҳаракат йўналишига таъсир қила олмайди.

Маълумот ўрнида, “Апофис” астероиди 2004 йилда Китт-Пик обсерваторияси (Америка, Аризона штати) телескоплари ёрдамида аниқланган эди. Ушбу осмон жисми соатига 30 километр тезликда гоҳ Ерга яқинлашиб, гоҳ узоқлашиб ҳаракатланмоқда. 2029 йилда астероид сайёрамизга 37-38 минг километр масофага яқинлашиши мумкин.