феврал 06, 2019 19:37 Asia/Tashkent
  • Олимлар саратон касаллигини енгиш йўлини топди
    Олимлар саратон касаллигини енгиш йўлини топди

Салфорд университетидан бўлган британиялик олимлар хавфли ўсма пайдо қиладиган саратон ҳужайраларини аниқлашнинг йўлини топд

Тадқиқотчилар кўкрак бези саратони ҳужайраларининг намуналарини ўрганди ҳамда хавфли илдиз ҳужайралари шаклланишининг барча ҳужайрали таркибий қисмларининг 0,2% ни ташкил қилишини аниқлади.

Бундан ташқари, улар катта миқдорда энергия ишлаб чиқаради ва тўқимага бириктиришга ҳожат қолдирмасдан тўхташи билан тезда кўпаяди. Охирги хусусият метастазани юзага келтиради.

Олимларнинг фикрича, бундай ҳужайраларнинг дори воситалари билан даволаниши ўсимтани сурункали касалликка айлантириб, беморнинг умр кўришини ошириши мумкин.

Яқин келажакда олимлар ушбу ҳужайраларни бостириши мумкин бўлган дори-дармонларни яратмоқчи. Ушбу восита риботциклиб бўлиши мумкин, у ҳужайра циклининг ингибитори бўлиб, аллақачон Америка Қўшма Штатлари озиқ-овқат ва фармацевтика назорат қилиш бошқармаси томонидан тасдиқланган.

Ёрлиқ