Батареяси бир қувватланишда рекорд даражада узоқ вақт ишловчи смартфон яратилди
(last modified Sun, 17 Feb 2019 10:02:26 GMT )
феврал 17, 2019 15:02 Asia/Tashkent
  • Батареяси бир қувватланишда рекорд даражада узоқ вақт ишловчи смартфон яратилди

Energizer компанияси 18 минг мА-соатлик батарея эвазига бир қувватланишда 50 кун ишловчи смартфон яратди

Гаджетнинг тақдимоти Барселонада 25 февралда бошланадиган MWC 2019 кўргазмасида бўлиб ўтиши керак.

 Компания ўз маҳсулотини “бундай кучли батареяли дунёдаги илк смартфон” деб таърифлаган.Батареянинг тўлиқ заряди 100 соат бетўхтов мусиқа тинглаш ва 2 кун видео кўришга етиши керак. 

Шунингдек, смартфон энергия тежовчи технологияларни қўллаб-қувватлайди. Смартфон қуввати гаджетдан одатий фойдаланишда бир ҳафтага етиши кўзда тутилган. Смартфон 16+2 Мпли олд қўш камерага, 12+5+2 Мпли орқа уч камерага эга. Қурилма MediaTek Helio P70 процессорида ишлайди.