Олимлар яраларни чандиқсиз битказувчи гелни ихтиро қилди
Олимлар яраларни чандиқсиз битказувчи гелни ихтиро қилди
Хитойлик бир гуруҳ олимлар ипак протеини асосида янги гель яратди. Ушбу гель жароҳат ва яраларни чандиқсиз битказади, деб хабар бермоқда Daryo.uz нашри.
Олимлар ўз ишланмалари учун ипак толаларида мавжуд бўлган серицин моддасидан фойдаланди.Гель тери тўқималарига тез бирикади, организмнинг иммуно реакциясини келтириб чиқармайди, яллиғланишни бартараф этиб, янги қон томирларини юзага келтиради.
Бунда гель тери тўқималари ишини шундай ташкил этадики, жароҳат жойида чандиқ эмас, янги тери ўсади.Гель антисептик хусусиятга эга бўлиб, бактерияларни ярага туширмайди, бу эса яранинг тез битишига олиб келади.
Олимлар ўз ишланмаларини бугунги кунда яраларни тез битирувчи энг самарали восита эканлигини таъкидламоқда. Улар янги ишланма барча текширувлардан ўтказилганидан сўнг тиббиётга кенг қўлланила бошлашига умид қилмоқда.