Аскаридоз касаллиги ҳақида нималарни биласиз?
Аскаридоз касаллиги ҳақида нималарни биласиз?
Аскаридaлар - тўгарак чувалчанглар оиласига кирувчи паразитлар ҳисобланади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамлар ичагида паразитлик қилади. Одам аскаридаси эркагининг узунлиги 15-25 см, урғочиси 25-40 см. Улар жуда ҳам серпушт ҳисобланиб, бир суткада ичакка 200 мингдан ортиқ тухум қўяди. Аскаридалар аскаридоз деб аталадиган хавфли касалликни пайдо қилади.Аскаридоз касаллиги- ифлосланган сабзавотлар, қайнатилмаган сув, кир қўллар орқали юқадиган касаллик ҳисобланади.
Касалликнинг белгилари:
1- миграцион босқичи:- 5-7 кун давом этиб, белгиларсиз ўтади;- юққанидан 2-3 кундан сўнг қувватсизлик;- баъзан иситма;- терида тошма;- йўтал;- ҳарорат кўтарилиши;- қўл ва оёқ бармоқларида майда пуфакчалар тошади;- лимфатик тугунлар, жигар,талоқ катталашади.
2- ичак босқичи:- ошқозон-ичак ва нерв системаларининг фаолияти бузилади;- тез-тез кўнгли айнийди;- болалар уйқусида тишини ғижирлатади;- қорни оғрийди;- иштаҳаси бузилади;- инжиқ ва тажанг бўлиб қолади;- ичнинг келиши баъзан суюқ, баъзан эса қабзият бўлади;- уйқуси бузилиб иш қобилияти пасаяди.
Касалликни даволаш:1- миграцион босқичида: минтезол- ҳар куни 50 мг/кг дан 5-7 кун давомида, кунлик доза бўлиб ичирилади. Вермокс- бир кунда 2 маҳал 100 мг дан 3-4 кун берилади.2- ичак босқичида: левомизол- катталарга 150 мг дан бир марта, кечки овқатдан кейин берилади. Декарис болаларга 2,5 мг/кг ҳисобидан берилади. Ҳомиладор аёлларга бериш мумкин эмас. Комбантрин- 10 мг/кг ҳисобидан бир марта овқатланиш вақтида берилади.
Касалликнинг олдини олиш:- ифлосланган сабзавот ва меваларни ювиб истеъмол қилиш;- қайнатилмаган сувларни истеъмол қилмаслик;- озодалик ва саришталикка амал қилиш.