Марсда юз берган зилзила илк бор қайд этилди
(last modified Wed, 24 Apr 2019 10:07:00 GMT )
апрел 24, 2019 15:07 Asia/Tashkent
  • Марс
    Марс

АҚШнинг InSight қурилмасидаги SEIS француз сейсмометри Марсда юз берган зилзилани тарихда илк бор қайд этди. Бу ҳақда Франциянинг CNES коинот агентлиги маълум қилди. 

АҚШнинг InSight қурилмасидаги SEIS француз сейсмометри Марсда юз берган зилзилани тарихда илк бор қайд этди. Бу ҳақда Франциянинг CNES коинот агентлиги маълум қилди. 

Хабарда маълум қилинишича, 6 апрелда сейсмометр АҚШнинг Apollo кемалари ўз вақтида Ойда қайд қилган ер силкинишларига ўхшаш сигнални қайд қилган.

Лойиҳа менежери Шарль Янанинг айтишича, сигнал кучсиз бўлган. Олимларнинг айтишича, бу кучсиз ер силкиниши бўлган бўлиши мумкин.

InSight қурилмаси 2018 йил май ойида учирилиб, ноябрда Марс сиртига қўнган.