Чилида Америкадаги энг қадимги одам излари топилди
Чили жанубида ёши 15,6 минг йилни ташкил этувчи одам излари топилди
Жанубий Чили университети олимлари бу изларни 2011 йили, Осорно шаҳрида олиб борилган қазишма ишлари вақтида топган эди. Мутахассислар орадан бир неча йил ўтгач бу излар 2,588 миллион йил аввал бошланиб, 11,7 минг йил аввал тугаган сўнгги Плейстоцен даврига оидлигини аниқлади.
«Америкада бошқа одам излари ҳам мавжуд, лекин уларнинг бирортасида бундай катта ёш аниқланмаган», — дейди тадқиқот раҳбарларидан бири археолог Карен Морено. Унинг сўзларига кўра, топилманинг ёшини аниқлашга қазишма жойидан олинган органик ўсимлик материаллари ёрдам берган.
Олимларнинг таъкидлашича, қазишмалардан олинган тупроқ қатламида тошдан ясалган қуроллар топилган бўлиб, бу Жанубий Америкада ўша пайтларда одам яшаган, деб ҳисоблашга асос бўлиши мумкин. Чилилик археологлар бундан аввал ҳам 14,6 минг йиллик изни топган эди, бироқ шунган кейин ҳам бу қитъага одамлар қачон келиб жойлашгани ҳақидаги баҳс-мунозалар тўхтамади.
Ҳозирги вақтда энг қадимги одам излари Танзанияда топилган бўлиб, унинг ёши 3,5 миллион йилга тенг, деб баҳоланади.