Google «ақлли» уйларда юзни таниш технологиясидан фойдаланди
Американинг Google компанияси дунёда биринчилардан бўлиб юзни таниш тизими билан жиҳозланган смарт-дисплейни ўзининг «ақлли» уйига ўрнатиб кўрди.
«Корреспондент» хабарига кўра, Hest Hub Max номини олган янги қурилма Google I/О сервиси дастурчилари учун ҳар йили ўтказиладиган анжуман доирасида тақдим этилди.
Диаметри 25,4 сантиметга эга сенсорли экран аввалига АҚШ, Канада, Буюк Британияда сотувга чиқади ва унинг нархи 229 доллар атрофида бўлади.
DPA агентлигининг маълум қилишича, қурилманинг такомиллашиши шахсий маълумотлар ҳимояси тарафдорларининг танқидини ўзига жалб этиши мумкин.
Шунга қарамай корпорациянинг аппарат бўлинмаси вице-президенти Рик Остерлох юзни таниш функцияси автоном ишлаши ва интернетга уланмаслигини таъкидламоқда.
Жорий йилнинг март ойида Еврокомиссия интернет-гигантини учинчи бор жаримага тортган эди. Google ўзининг AdSense for Search контекс реклама сервисининг ишидаги хатолик ва бу орқали рақиблари қизиқишини ноқонуний кузатгани учун 1,49 миллиард евро тўлаши керак.