Помидор шарбатининг фойдаси нимада?
(last modified Thu, 23 May 2019 08:53:28 GMT )
май 23, 2019 13:53 Asia/Tashkent
  • Помидор шарбатининг фойдаси нимада?

Помидор – ликопин манбаи. Айнан шу модда унга ёрқин ранг беради ва кучли антиоксидант саналади. Қизиқ, термик қайта ишлаш ликопин учун фойдали, унинг таркибини бир неча марта оширади.

Шу тариқа, пастеризация қилинган помидор шарбатидаги фойдали модда янги узилган помидорларга қараганда бир неча марта кўпроқ.

Ликопин

Тадқиқот натижалари моддалар алмашинувига бевосита таъсир кўрсатади. Қуйидаги тадқиқот ўтказилган: 30 нафар соғлом аёл икки ой давомида ҳар куни 250 мл помидор шарбатини истеъмол қилган. Овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг бошқа жиҳатлари ўзгармай қолган. Мутахассислар қон кўрсаткичлари, вазн, тана массаси индекси ва бел айланасини кузатишган. Натижалар помидор шарбатини ҳар куни истеъмол қилиш қон таркибини яхшилаши, холестерин даражасини пасайтиришини кўрсатди. Ҳар куни шарбат ичган аёллар қўшимча ҳаракатларсиз ярим килограмм озишган.

Таркиби

Ликопиндан ташқари помидор шарбати таркибида темир, калий, С ва Е витаминлари юқори миқдорда.Қуввати –100 грамда 21 ккал.

Фойдаси

- кўз касалликларида;

- авитаминоз вақтида;

- анемияда;

- моддалар алмашинувини тиклаш учун;

- ошқозон шираси кислотасининг камайишида;

- уйқусизликда.

Бундан ташқари, шарбат:

- суюқликни чиқариш, шу тариқа шишишни камайтириш;

- веналар кенгайганида фойда кўрсатади;

- вазнни камайтириш;

- ошқозон ярасида самарали таъсир қилиш;

- асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатишда ёрдам беради.

Вазнни камайтириш

Вазнни камайтириш мақсадида помидор шарбатини овқат истеъмолидан 10 дақиқа олдин ичиш керак. Бу очликни камайтириб, ошқозонни тўлдиришда ёрдам беради. Шу тариқа, тушлик вақтида камроқ овқат истеъмол қиласиз.Шунингдек, овқат қабул қилиш ўрнига бир маҳал шарбат ичиш мумкин. Порциянгиз ҳажми ўзгармайди, қуввати эса камаяди.