Нима учун яшил банан сариғидан яхшироқ?
Мева, хусусан, банан сотиб олаётганда сап-сариғини танлашга ҳаракат қиламиз. Чунки сариқ ранг — пишганидан далолат. Яхши пишмаган ёки пишиб ўтиб кетган бананлар одатда дўкон расталарида қолиб кетади.
«Рамблер» нима учун яшил мева сариғидан фойдалироқ эканига, айнан уларни харид қилиш энг тўғри қарор бўлишига ойдинлик киритди. Банан пишиш босқичларидан ўтиш билан бирга озуқавий таркибини ҳам ўзгартириб боради. Келинг, яшил ва сариқ бананларнинг яхши ва ёмон томонларини кўриб чиқамиз.
Яшил банан
Плюс томонлари:
- Таркибида турғун крахмал кўпроқлигига қарамай, у ҳали қандга айланишга улгурмаган бўлади. Шу туфайли бундай меванинг гликемия индекси юқори эмас.
- Ошқозон-ичак йўли учун фойдалироқ.
- Диабетик (II тип)ларга ҳам айнан яшил банан айни муддао.
- Қад-қоматини назорат қиладиган қизларга яшил банан зарар етказмайди.
Минус томонлари:
- Таркибида турғун крахмал кўплиги боис қоринни шишириши мумкин.
Сариқ банан
Плюс томонлари:
- Танага осон сўрилади.- Антиоксидантлар даражаси юқори.
- У мазалироқ.Минус томонлари:- Гликемия индекси юқори (уларда қанд кўпроқ).
- Мева қанча етилиб пишса, таркибида фойдали микроэлементлар шунча кам бўлади.
- Банан таркибидаги қанд тезда моносахаридларга айланади.