Юқори қон босимини тушириш учун энг яхши шарбат маълум қилинди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i49547-Юқори_қон_босимини_тушириш_учун_энг_яхши_шарбат_маълум_қилинди
MedicalXpress нашри ёзишича, Хельсинки университети олимлари брусника шарбатини гипертоникларда юқори қон босимини тушириш учун энг яхши ичимлик деб аташди.
(last modified 2020-01-09T05:21:51+00:00 )
Январ 09, 2020 10:17 Asia/Tashkent
  • Юқори қон босимини тушириш учун энг яхши шарбат маълум қилинди

MedicalXpress нашри ёзишича, Хельсинки университети олимлари брусника шарбатини гипертоникларда юқори қон босимини тушириш учун энг яхши ичимлик деб аташди.

Мутахассислар буни билиш мақсадида юқори қон босими – гипертензияга эга тажриба каламушларида тадқиқот ўтказишди.

Каламушларга клюква, қора смородина ва брусника шарбатлари берилган. Ушбу резаворларда юрак-томир хавфини камайтирувчи ва юракка ижобий таъсир кўрсатувчи полифеноллар мавжуд.

Тадқиқотда брусника шарбати қон босимини энг яхши тушириши ва унинг ёш билан боғлиқ ошишига қаршилик кўрсатиши ўрнатилган.Таъкидланишича, брусника шрбати каламушларда аорта томиридаги яллиғланиш билан боғлиқ генлар экспрессияси олдини олган.