Коронавирус юққан инсон ўпкасининг сурати илк бор эълон қилинди
(last modified Mon, 03 Feb 2020 11:47:33 GMT )
феврал 03, 2020 16:47 Asia/Tashkent
  • Коронавирус юққан инсон ўпкасининг сурати илк бор эълон қилинди

Коронавирус 2019-nCov юққан бемор ўпкаларининг сурати эълон қилинди. Хитойлик шифокорлар ушбу суратларни олишган.

Суратлар компьютер томографияси натижасида Хитойнинг Ланчжоу шаҳрида 39 даража ҳарорат билан шифохонага ётқизилган 33 ёшли аёлдан олинган.

 

Биринчи суратда “жилосиз ойна” таассуроти туғдирувчи хиралашишлар кўрсатилган. Уч кун ўтиб олинган иккинчи суратда зарарланган соҳа кенгайганини кўриш мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, Хитойда вирус бир кун ичида 45 кишининг ҳаётини олиб кетди. Айни вақтда ундан вафот этганлар сони 304 нафарни, касалланганлар 14380 нафарни ташкил қилмоқда.