феврал 25, 2020 14:27 Asia/Tashkent
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  COVID-2019 пандемияси ҳақида огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори дунё ҳамжамияти коронавируснинг пандемиясига тайёрланиши кераклигини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адхан Гебрейесус дунё ҳамжамияти коронавируснинг пандемиясига тайёрланиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Айни пайтда “пандемия” сўзини ишлатиш ҳақиқатга зиддир, бироқ вазият қўрқув уйғотиши керак. Бизнинг дунёмиз у ёки бу содир бўладиган бинар ёки қора ва оқ эмас. Биз уни ушлаб қолишликка эътиборимизни қаратишимиз керак ва шу билан бирга эҳтимолий пандемияга тайёргарлик кўришимиз учун барча ишларни қилишимиз лозим”, - дея ЖССТ раҳбарининг сўзларидан ташкилот Twitter᾽ида иқтибос келтирилди.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, коронавирусга қарши курашда универсал ёндашув мавжуд эмас ва ҳар бир давлат ўз хавф-хатаридан келиб чиққан ҳолда баҳолаши керак.

2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмида (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус.

ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий ном берди - COVID-2019.

Хитойда коронавирус инфекциясига чалинганларнинг тасдиқланган ҳолатлари сони 77 минг кишидан ошди, улардан 2592 киши вафот этди. Шунингдек, 24 мингдан зиёд киши тузалишга муваффақ бўлган.

 

Ёрлиқ