Мутахассис: “Тиббий ниқоблар коронавирусдан ҳимоя қилмайди!”
Тиббий ниқоблар вирусдан етарли даражада ҳимоя қилмайди.
Коронавирусдан ҳимояланиш учун қўлингизни совун билан ювиш кифоя, дейди бугун, 2 март куни Берлинда бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан Charite Berlin клиникаси раҳбари Петра Гастмайер.
“Қўлингизни совун билан яхшилаб ювишнинг ўзи вирусни даф қилиш учун етарли. Албатта, сув топиш имкони бўлмаган вақтда ёки сафар пайтида, антисептик воситаларни олиб юриш керак. Ниқоблар эса ёрдам бермайди, бу касаллик кенг тарқалган Хитой ва Японияда тасдиқланди“, дейди Гастмайер.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимларига ниқоблар керак, чунки улар беморлар билан алоқа қилишда ўзларини ҳимоя қилиши лозим. Аммо барча одамларнинг ниқобларда юришидан маъни йўқ.