Соғлиқни сақлаш туризми: Эронда хорижий инвесторлар учун олтин имконият
-
Соғлиқни сақлаш туризми: Эронда хорижий инвесторлар учун олтин имконият
Эрон ўзининг илғор тиббий инфратузилмаси ва арзон нархлари билан соғломлаштириш туризми ва хорижий инвестициялар учун жозибали манзилга айланди.
Эрон ўзининг илғор тиббий инфратузмалари, малакали шифокорлари, арзон нархлари ва хилма-хил иқлими билан минтақада ривожланаётган соғлиқни сақлаш туризми йўналишларида бирига айланди. Порс утудей сайтининг хабар қилишича, бу салоҳият хорижий инвесторларга соғлиқни сақлаш турар- жой ва хизматарнинг турли соҳаларига сармоя киритиш ва ўсиб бораётан бозордан фойдаланиш учун қиматли имконият яратади.
Теҳрон, Шероз, Машҳад ва Исфаҳон каби шаҳарлардаги яхши жиҳозланган шифохоналар ҳар йили Ироқ, Афғонистон, Озарбойжон респубилкаси, Уммон каби қўшни давлатлар ва ҳаттоки Европанинг айрим давлатаридан минглаб тиббий сайёҳларни қабул қилади. Косметик жарроҳлик, бепуштликни даволаш, ортопедия, офталмология, стоматология ва анъанавий Эрон табобат каби хизматар хорижлик беморлар томонидан олқишланган соҳалар сирасига киради. Минтақа мамлакатларига нисбатан Эронда тиббий хизматларнинг арзонлиги тиббий хизматларнинг юқори сифати билан бир қаторда сезиларли рақобат устунлигини яратди.
Бундан ташқари,, халқаро малакага эга мутахассис шифокорларнинг мавжудлиги, замонавий тепрапевтик технологиялардан фойдаланиш, кўп тилларда хизмат кўрсатиши имконяти хорижлик беморларнинг ишончини оширди.
Хорижий инвесторлар туристик тибибёт марказлари, ихтисослаштирилган клникалар соғломаштиришга йўналтирилган турар-жой марказларни рақамли даволанишни брон қилиш ва мувофиқлаштириш платформалари, ҳаттоки интеграциялашган туризм пакетлари/ даволаш+ дам олиши/ қурилишига сармоя киришлари мумкин. Эрон ҳукумати шунингдек, солиқ имтиёзлари лицензиялашни осонаштириш ва эркин зоналарга хорижий сармоқларни қўллаб-қувваташ каби имтиёзлар бериш орқали инвесторларнинг кириши учун йўл очиб берди.
Санкцияларга қарамай, фан ва технология соҳасида Эроннинг жаҳондаги ўрни қандай?