Санкцияларга қарамай, фан ва технология соҳасида Эроннинг жаҳондаги ўрни қандай?
-
Санкцияларга қарамай, фан ва технология соҳасида Эроннинг жаҳондаги ўрни қандай?
1979-йилда Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонганидан сўнг, мамлакат илм-фан ва технология соҳасида сезиларли ютқларга эришди ва кўплаб глобал кўрсаткичлар бўйича юқори ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.
1. Илм ва илмий мақолаа ишлаб чиқраишдаги ютқлар:
Эрон нуфузли глобал маълумотлар базаларида (ISI ва Scopus кабиi) илмий мақолалар сони бўйича сезиларли ютуқларга эришди. Статистик маълумотларга кўра. Эрон Ғарбий Осиё минтақасида илм -фан ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда туради.
2. Нанотехнология; Эрон дунёдаги энг яхши 10 давлатдан бири: Эрон нанотехнологиялар соҳасида етакчи давлатлардан бири бўлиб, бу соҳада дунёда тўртинчи ўринни эгаллади. Саратон ва айрим касалликларни даволаш учун нанотехнология ишлаб чиқариш, сув ва ҳавони тозалаш учун нанофилтрлар ишлаб чиқариш, узоқ муддатли нано-бўёқлар ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ва тиббиёт саноатида нонақопламалардан фойдаланиш Эронда нанотехнолонияларнинг баъзи қўланишидир.
3. Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш фанлари ютуқлари
Дори ишлаб чиқаришда ўзини-ўзи таъминлаш: Эрон ҳозирда мамлакат учун зарур бўлган дори воситаларининг 97 фоизидан ортиғини ички ишлаб чиқаради Биотехнологик препаратларни ишлаб чиқариш: Эрон саратонга қарши дорилар ўзига хос касалликларга қарши дорилар ва ўсиш гормонлари каби биотехнологик препаратларни ишлаб чиқариш бўйича 10 та давлатдан биридир.
Орган трансплантацияси соҳасидаги ютуқлар: бугунги кунда Эрон буйрак, жигар, юрак ва суяк илиги танспантацияси соҳасида дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Маҳаллий вакциналарни ишлаб чиқариш: Ислом Инқилобидан сўнг Эрон инсон ва ветеринария вакциналарини ишлаб чиқаришда муваффақиятга эришди ва гриппга қарши вакцина, корона /Баракат/ вакцинаси ва HPV вакцинаси каби муҳим вакциналарни ишлаб чиқаради.
Илғор тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш: Эрон MRI, ултратовуш ва рақамли радиология каби тиббий тасвирлаш асбобобарини маҳаллий ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.
4. Аэрокосмик саноат ва космик технлогияларнинг ютуқлари
Эрон сунъий йўлдошларини учириш: Эрон коинотга сунъий йўлдош юбориш имкониятига эга бўлган кам сонли давлатлардан биридир.
Илғор дронлар ривожланиши: Эрон ҳарбий ва тижорат дронлари соҳасида ҳам сезиларли ютуқларга эришди ва бугунги кунда Эрон дронлари халқаро миқёсда тан олинган.
5. Ядро энергетикасининг ютуқлари
Эрон уранни бойитиш ва ундан электр энергияси ишлаб чиқариш, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш бўйича билимларга эга бўлди. Эрон, шунингек, саратон каби айрим касалликларни ташхислаш ва даволаш учун ядровий радиофармацевтпка ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.
6. Рақамли технологиялар ва сунъий интелектни ривожлантириш
Технология стартапларнинг ўсиши: бугунги кунда Эроннинг билимга асосланган компаниялари тасвирни қайта ишлаш, машинани ўрганиш ва катта маълумотлари таҳлил қилиш соҳаларида ҳам фаол.
Суперкомпютерларнинг ривожланиши: Эрон оғир илмий ва саноат қайта ишлашда қўлланиладиган "Симурғ" ва "Марям" каби суперкомпютерларни лойиҳалаштирди ва ишлаб чиқарди.
Роботехника ва сунъий интелект: Теҳрон университетида ишлаб чиқилган "Сурено" каби Эрон роботлари минтақадаги энг илғор одамсимон роботлар қаторига киради.
Ўпка саратонини даволаш учун Эроннинг ақлли вакцинаси