Ирландия олимлари коронавирусга чалинган беморнинг ўлимига сабаб бўлувчи аномал патология аниқланди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i51999-Ирландия_олимлари_коронавирусга_чалинган_беморнинг_ўлимига_сабаб_бўлувчи_аномал_патология_аниқланди
Ирландиялик олимларнинг аниқлашича, коронавирус билан хасталанган кўп сонли беморлар қоннинг аномал тарзда ивишидан вафот этмоқда. Тадқиқот натижалари Eurekalert порталида эълон қилинди.
(last modified 2020-05-02T14:42:57+00:00 )
май 02, 2020 19:38 Asia/Tashkent
  • Ирландия олимлари коронавирусга чалинган беморнинг ўлимига сабаб бўлувчи аномал патология аниқланди

Ирландиялик олимларнинг аниқлашича, коронавирус билан хасталанган кўп сонли беморлар қоннинг аномал тарзда ивишидан вафот этмоқда. Тадқиқот натижалари Eurekalert порталида эълон қилинди.

Ирландия қон томир биологияси маркази ва Ирландиядаги жарроҳлар Қироллик коллежи мутахассислари коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморларнинг маълумотларини таҳлил қилган. Уларнинг хулосасига кўра, аномал бузилиш ўпкаларда микротромбларнинг шаклланишига олиб келади.

«Ўпкадаги альвеола қопларини зарарловчи пневмонияга қўшимча равишда бутун ўпка бўйлаб юзлаб тромблар аниқланди. Бундай вазият ўпка касалликларининг бошқа турларида кузатилмайди. Бу эса COVID-19 билан хасталанган беморнинг қонида кислород даражаси тушиб кетишини қисман тушунтиради», — дея маълум қилган тадқиқот муаллифларидан бири Жеймс О’Доннелл.

Мутахассисларнинг тахмин қилишича, коронавируснинг оғир кечиш жараёнида қоннинг аномал равишда ивиши юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

Шунингдек, олимларнинг аниқлашича, қон ивиш даражаси юқори бўлган беморлар касалликнинг оғир шаклига учраган.