Пандемия шароитида организм учун фойдали маҳсулотлар маълум қилинди
(last modified Thu, 14 May 2020 15:35:04 GMT )
май 14, 2020 20:35 Asia/Tashkent
  • Пандемия шароитида организм учун фойдали маҳсулотлар маълум қилинди

Пандемия шароитида қатиқ, чой қўзиқорини, кўкатлар ва треска балиғи жигари организм учун ёрдам беради

Бу ҳақда Россия президенти ишлари бошқармасига қарашли 1-сонли поликлиника парҳезшунос шифокори Вера Шарошкина маълум қилди. 

“Соғлиғимиз ва иммунитет учун фойдали суперфудларга тўхтаб ўтмоқчиман. Булар ошхонамиздаги анъанавий маҳсулотлардир. Жумладан, С витамини ва антиоксидантларга бой тузланган карам. Шунингдек, бундай ачитилган маҳсулотларга қатиқ, чой қўзиқорини ҳам киради. Шунингдек, треска жигари ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. У асосан байрамларда тортилади, бироқ у фойдали хусусиятлари сабабли кўпроқ истеъмол қилиш учун муносиб. Треска жигарида кислоталар, D, A витаминлари, мис бор”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.

Шарошкинанинг таъкидлашича, мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин уларни яхшилаб ювиш, кўкатларни эса чайиб олиш керак. Унинг айтишича, шивит (укроп), петрушка ва пиёз кундалик рационда биринчи таомлар, салатлар ва гарнирларда бўлиши лозим.