20 миллион тонна юк ўтиши/ Эроннинг транзит соҳасида жозибадорлиги ортиб бормоқда
(last modified Sun, 16 Mar 2025 14:02:59 GMT )
март 16, 2025 19:02 Asia/Tashkent
  • 20 миллион тонна юк ўтиши/ Эроннинг транзит соҳасида жозибадорлиги ортиб бормоқда
    20 миллион тонна юк ўтиши/ Эроннинг транзит соҳасида жозибадорлиги ортиб бормоқда

Эроннинг ташқи транзити ҳижрий-шамсий йил 1403 йилнинг 11 ойида 2,3 миллион тоннага етди.

Эрон Ислом республикаси божхона бошқармаси ҳисоботига биоан, Эроннинг ташқи транзит ҳажми ҳижрий-шамсий 1403-йилнинг 11 ойида 2,3 миллион тоннага етган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ошган.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон божхона бошлиғи Фуруд Аскарий. кўрсатилган даврда Эроннинг энг кўп ташқи транзит Шаҳид Ражоий номидаги махсус минтақадан 5,3 миллион тонна, Парвизхон махсус минтақасидан 4,6 миллион тонна ва Башмақ махсус минтақасида мос равишда 2,7 миллион тонна билан амалга оширилди.

Бир неча кун олдин, Эрон Ислом Республикаси темир йўллари бош директори ва йўллар ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари  Жабборали Зокирий, жорий йилнинг иккинчи 6 ойда  Эрон темир йўл транзити биринчи 6 ойга нисбатан 5 фоизга яхшиланди ва шу билан 1,9 миллион тонналик рекордини янгилади, деб маълум қилди.

Эрон Ислом республикасининг йўллар ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Содиқий, бир неча йил олдин ЭБРО бош котиби билан учрашувида ҳижрий-шамсий 1403 йилда Эрон транзити 2 миллион тонна кубига қўшишини айтди.

Айтилишича, Эрон парламенти тадқиқот маркази маълумотларига биноан, Эроннинг транзит потенсиали йилига 80 миллион тоннани ташкил этади ва агар у фаоллиштирилса. Эронга йилига 8 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириши мумкин.