Америкалик олимлар қуёш нури қайси пайтда коронавирусни ўлдиришини аниқлади
(last modified Thu, 28 May 2020 11:22:36 GMT )
май 28, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Америкалик олимлар қуёш нури қайси пайтда коронавирусни ўлдиришини аниқлади

Қуёш нури D витаминининг табиий манбаси бўлиб, у соғлиқ учун кўплаб фойдали хусусиятлари билан бир қаторда юқумли касалликларга қарши курашувчанликни оширади.

АҚШнинг Биологик ҳимояга қарши кураш ва таҳлил миллий марказ олимлари қуёш нури SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилиши мумкинлигини, аммо у қуёш нурлари таъсир қилиш давомийлиги, кенглиги ва куннинг қайси вақтида таъсир кўрсатишига боғлиқлигини аниқлади. Бу ҳақда ZMEScience маълум қилди. 

Тажриба давомида тадқиқотчилар вирус намуналарини табиий ёруғликни берадиган лампалар остидаги пўлат пластинкаларга қўйган. Тажриба натижасида 40 даража шимолий кенгликдаги туш пайтини эслатувчи шароитда вируснинг 90 фоизи сўлак таркибида 6-8 дақиқадан сўнг, ҳужайрадан ташқаридаги муҳитда эса 14,3 дақиқа ўтиб ўз фаоллигини йўқотиши аниқланди.

Бу жараён ёруғлик интенсивлиги камроқ бўлганда ҳам кузатилади, фақат секинроқ амалга ошади.

Қайд этилишича, 40 даража шимолий кенгликда Испания, Португалия, Италия, Греция, Туркия, Арманистон, Озарбайжон, Ўрта Осиё мамлакатлари, Хитой, Япония ва АҚШнинг жанубий штатлари тўғри келади.

Аввалроқ Франциянинг Прованс университети олимлари тадқиқотлар давомида коронавирусни бир соат давомида 60 даражага қиздирганидан кейин ҳам унинг баъзи штаммлари кўпайиш хусусиятини сақлаб қолиши мумкинлигини аниқлаганди. Коронавирус 92 даражада қиздирилгандан сўнггина 15 дақиқа ичида тўлиқ нобуд бўлган.

Россиялик вирусолог, Нью-Йорк фанлар академияси аъзоси Анатолий Альтштейн ҳам иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиқиб, иссиқ ҳаво вируснинг тарқалишига сезиларли таъсир кўрсатмаслигини, бироқ  одамлар ёзда касалликка камроқ мойил бўлгани сабабли ёзга бориб, касаллик тарқалиши секинлашиши мумкинлигини маълум қилганди. 

Ёрлиқ