Коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг янги усули маълум қилинди
Микробиолог миснинг зарарсизлантирувчи хусусиятларидан коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун фойдаланишни таклиф қилди.
Спутникка кўра, миснинг зарарсизлантирувчи хусусиятларидан коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун фойдаланиш керак. Бу ҳақда Саутгемптон университети етакчи микробиологи Уильям Кивил Times нашрига берган изоҳида маълум қилди.
“Жамоат биноларидаги эшик, зинапоялар тутқичлари, шунингдек, автобуслар ва поездлардаги тутқичларда мис элементлар бўлиши керак", - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг эслатишича, мис ионлари вируснинг липид мембранасига ҳужум қилиб, кейин уни йўқ қилади, бу сиртда вирус тўрт соатдан кейин, металл ва пластмассада эса уч кундан кейин ўлади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёда 6 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланган, 370 мингдан ортиқ одам вафот этди.