Россияда яратилган вакцина коронавирусдан энг камида неча йил ҳимоя қилиши айтилди
Россия Мудофаа вазирлиги ва Гамалея Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина камида икки йил коронавирус инфекциясига қарши иммунитет билан таъминлайди.
Россия Мудофаа вазирлиги ва Гамалея Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина камида икки йил коронавирус инфекциясига қарши иммунитет билан таъминлайди.
Гамалея Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург “Красная звезда” газетасига берган интервьюсида маълум қилишича, препарат аденовирус контейнерларини вируснинг “тож” оқсилларини “музлатиб” қўювчи генларни етказиб бериш учун ишлатилади.
“Вакцина икки марта киритилади. Бунинг устига битта ген турли ташувчиларга киритилади, бу нафақат тўлиқ ҳимоя иммунитетини олишга, балки уни узайтирилган вақт давомида олишга имкон беради”, - дея тушунтирди Гинцбург.
Унинг сўзларига кўра, бу ушбу вакцинани олган киши камида икки йил давомида, эҳтимол, яна узоқ муддатга иммунитетга эга бўлишини кафолатлайди.
Ушбу препаратнинг узоқ муддат амал қилиши Россия Мудофаа вазирлиги билан Гвинеяда Эбола вирусига қарши вакцина устидаги биргаликда иш жараёнида исботланган.
Александр Гинцбург Россия аҳолисини оммавий равишда коронавирусга қарши эмлашни бошлаш учун 70 миллион дозагача препарат талаб қилинишини маълум қилди.
Мамлакат раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари кўнг кўламда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган чораларни қабул қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу коронавирусга қарши вакцинанинг клиник тадқиқотлари Москва шаҳридаги иккита тиббий муассасада ҳар бири 38 кишидан иборат иккита кўнгиллилар гуруҳида ўтказилмоқда. Июль охирига қадар уларни якунлаш режалаштирилмоқда.