Олимлар коронавирус инсон организмининг яна қайси органига зарар етказишини маълум қилди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i53201-Олимлар_коронавирус_инсон_организмининг_яна_қайси_органига_зарар_етказишини_маълум_қилди
Янги турдаги коронавирус инфекцияси билан касалланган инсонларнинг 80 фоизини буйрагига зарар етади. Бу ҳақда франциялик тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган маълумотларга таяниб, RFI хабар берди.
(last modified 2020-06-30T05:12:04+00:00 )
июн 30, 2020 10:07 Asia/Tashkent
  • Олимлар коронавирус инсон организмининг яна қайси органига зарар етказишини маълум қилди

Янги турдаги коронавирус инфекцияси билан касалланган инсонларнинг 80 фоизини буйрагига зарар етади. Бу ҳақда франциялик тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган маълумотларга таяниб, RFI хабар берди.

Олимларнинг сўзларига кўра, бемор буйрагининг шикастланганига унинг сийдигида оқсил, фосфат ва глюкоза миқдори кўпайгани кўрсатмоқда.

«Вирус буйрак каналчалари тизими ҳужайраларига шикаст етказади», — дея аниқлик киритади экспертлар.

Тадқиқот муаллифларининг огоҳлантиришича, бу каби эффект организмнинг жиддий оқибатларига олиб келади. Чунки COVID-19 билан касалланганларда фосфатлар камайгани сабаб суяклар зичлиги пасайиб кетади ва оғирлар пайдо бўлади. Қонда кислород миқдорининг ошиб кетиши эса бошқа салбий оқибатларни юзага келтириши мумкин.

«Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланиш оқибатида буйрагига зарар етган беморларда тез-тез сийиш, сувсизланиш, ташналикнинг кучайиши ва ҳужайра энергиясининг йўқолиши сабаб жисмоний ҳолсизлик кузатилиши мумкин», — дейилади мақолада.