Россияда коронавирус вакцинаси муваффақият билан синовдан ўтказилди
(last modified Mon, 13 Jul 2020 08:49:54 GMT )
июл 13, 2020 13:49 Asia/Tashkent
  •     Россияда коронавирус вакцинаси муваффақият билан синовдан ўтказилди

"Дунёда биринчи марта корона вакцинасининг клиник синови Москва университетида ушбу олий уқув юртдаги кўнгиллилар устида муваффақиятли ўтказилди", деди Москва Сечинова университетининг тиббий ва биотехнология тадқиқотлари директори.

Россияда коронавирусга қарши эмлаш синови муваффақиятли ўтди",-деди Вадим Тарасов РИА Новости агентлигига.

Тарасов қўшимча қилди: "Коронавирус ваксинасини одамларга биринчи марта муваффақиятли ўтказилишидир.

Коронавирус эпидемиясининг олдини олиш учун Россия ваксинаси кичик синови ўтган июн ойида Сечинова университетида 38 кўнгилли иштирокчилари билан бошланган эди.

 Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ваксинасининг ижобий натижаларни эълон қилган эди.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бир неча кун олдин 17 ваксина бўйича тадқиқотлар олиб борилаётгани ва россиялик олимлар яқин келажакда натижаларга умид қилишларини айтиб ўтди.

Унга кўра, Россияда юрак-қон томир касалликларини эмлаш ихтиёрий бўлади.

Ҳозирга қадар Россияда 727 мингдан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олишган ва 11 мингдан ортиқ одамлар ҳалок бўлишган.