Қон ракини бошланишидан 4 йил олдин аниқлайдиган тест ихтиро қилинди
АҚШ ва Хитой тадқиқотчилари касалликнинг пайдо бўлишидан тўрт йил олдин қон таҳлили орқали саратоннинг беш ҳил шаклини аниқлашга имкон берадиган усул ҳақида гапириб берди
АҚШ ва Хитой тадқиқотчилари касалликнинг пайдо бўлишидан тўрт йил олдин қон таҳлили орқали саратоннинг беш хил шаклини аниқлашга имкон берадиган усул ҳақида гапириб бердилар, уларнинг тадқиқотлари билан Nature Communications журналида танишиш мумкин, дея хабар беради РИА Новости.
PanSeer деб номланувчи ушбу тест ошқозон, қизиллўнгач, ўпка ва жигар саратонини, шунингдек йўғон ичак саратонни энг эрта босқичларда аниқлай олади.
Тадқиқот учун қон намуналар 2007 ва 2017 йиллар орасида Хитойнинг Фудань университети томонидан олиб борилган тадқиқот давомида тўпланган. Экспериментда 120 мингдан ортиқ одам қатнашди, уларнинг ҳар бири 10 йил давомида ўз қонини таҳлилга топшириб, шифокорларнинг доимий кўригидан ўтган. Шу вақт ичида, ҳозирда университет архивида сақланаётган, умумий ҳисобда 1,6 миллиондан ортиқ намуналар тўпланган.
Ушбу тадқиқот шуниси билан ноёбдирки, олимлар анъанавий усул билан саратон касаллигига ташхис қўйилишидан анча олдин олинган онкологик беморларнинг қонини текшириш имкони бўлган.
Улар бир хил гуруҳдаги ҳам соғлом, ҳам касал одамларнинг қон намуналарини таҳлил қилишди. Олимлар жамоаси 605 аломатсиз беморларнинг плазма намуналари таҳлилини амалга оширди, уларнинг 191 нафарида кейинроқ саратон аниқланган, 223 дона саратон касаллиги тасдиқланган намуналарни, ва шунингдек 220 дона бирламчи ўсма ва нормал тўқималарнинг таҳлилини ҳам амалга оширди.
Бу муаллифларга қондаги саратоннинг эрта ривожланиш белгиларини топишга ва улар асосида тест ишлаб чиқишга имкон берди. Янги усул ёрдамида одамларнинг 91 фоизида саратон касаллиги аниқланди, ва бу одамларда муқаддам қон тестини ўтказишда белгилари бўлмаган ва ташҳис фақат бир-тўрт йил ўтгач қўйилган. 95% эҳтимоллик билан, тест саратон касаллиги йўқлигини кўрсатди. Қон намуналарини олиш пайтида саратон касаллиги ташхиси қўйиб бўлинган беморларда эрта қон белгилари бўйича аниқлаш эҳтимоли 88% ни ташкил этди.
Тадқиқотчилар таъкидлашича, PanSeer тести саратонни дастлабки босқичларда аниқлашда, бошқа усуллар кучсиз бўлганида ўз самарасини кўрсатади. Касалликни ўсимта жарроҳлик йўли билан олиб ташланиши ёки тегишли дорилар билан даволаниши мумкинлиги пайтида эрта босқичда аниқлаш муҳим, чунки касаллик эрта босқичда аниқланса, саратон билан касалланганлар ўртасида омон қолиш имконияти ошади.
“Пировард мақсад – бу тестдан ҳар йили ўтказиладиган тиббий кўрик пайтида мунтазам қон текширувида фойдаланиш. Энг яқин мақсад - тестларни оила тарихи, ёши ёки бошқа омилларга боғлиқ юқори даражадаги хавфга эга одамларда ўтказиш”, - дея тушунтирди мақола муаллифларидан бири Кунь Чжан (Kun Zhang) Сан-Диегодаги Калифорния университети био-инженерия кафедраси мудири, профессор.
Бироқ, PanSeer таҳлиллари саратон касаллигини кимда ривожланиши мумкинлигини тахмин қилмайди. У аллақачон саратонга чалинган, аммо ҳозирги аниқлаш усулларига аломатсиз бўлиб турган беморларни аниқлайди.
Чжан ва унинг лабораторияси ўнлаб йиллар давомида ДНК метилацияси таҳлили деб номланган биологик жараёнга асосланган саратонни аниқлаш усулларини ишлаб чиқмоқдалар. Усул CpG-метилация деб номланган маълум бир ДНК сигнатураларин текширади, бу ДНК молекуласидаги бир нечта қўшни CG кетма-кетликларга метил гуруҳларини қўшишнинг ўзгинаси. Инсон организмидаги ҳар қандай тўқима ноёб метилация гаплотипи сигнатураси билан аниқланиши мумкин.
Ишлаб чиқилган тест, энг кенг тарқалган бешта саратон шаклини эрта аниқлаш учун ўта талабгир бўлади деб ишонади муаллифлар.
Аввалроқ Sputnik радиоси мутахассислар саратон касаллигини даволаш учун Россия ишлаб чиқарилган ускуналар ҳақида гапириб берганини хабар қилган эди.