“Спутник V” вацинасининг биринчи партияси кенг муомалага чиқарилди
Таъкидланишича, вакцина барча зарурий лаборатория синовларидан ўтган ва яқин кунларда Россия минтақаларига етказиб берилади.
Коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси кенг муомалага чиқарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Россия ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, яқин кунларда у Россия минтақаларига етказиб берилади.
Таъкидланишича, вакцина барча зарурий лаборатория синовларидан ўтган.
Август ойида Россияда дунёда биринчи бўлиб Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган COVID-19 га қарши вакцина рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.
Вакцинани синаш жараёнида иштирокчиларнинг юз фоизида иммун жавоби ҳосил бўлди ва уларда ножўя асоратларни келтириб чиқмади.
Шу билан бирга, эмланган кўнгиллилардаги антитаначалар даражаси касалланганларга қараганда 1,4-1,5 баробар кўп бўлган.