Хитойда коронавирусга қарши 2 вакцинанинг тақдимоти бўлиб ўтди
(last modified Thu, 10 Sep 2020 10:29:30 GMT )
сентябр 10, 2020 15:29 Asia/Tashkent
  •     Хитойда коронавирусга қарши 2 вакцинанинг тақдимоти бўлиб ўтди

Хитойнинг 2020 -Халқаро савдо хизматларининг 5 чи кўргазмасида мамлакатда ишлаб чиқарилган корнавирусга қарши икки вакцинанинг тақдимоти бўлиб ўтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, аллақачон клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтган Хитойнинг Сино Вак компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 2 вакцина Пекин Халқаро савдо хизматлари кўргазмасининг соғлиқни сақлаш бўлимида намойиш этилди.

Маросимда Хитойнинг инженерия академияси академики Чен Вей  ҳам янги иккита вакцина  коронавируснинг барча мутацияларига қарши тура олади дея айтди.

Ҳозирда дунёда коронавирусга қарши 7 вакцинанинг синовларни сўнгги босқичидадир, улардан 4 таси Хийда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Хитойнинг 2020- Халқаро савдо хизматлари кзўргазмаси  жума куни Пекинда 148 мамлакат, шу жумладан Эрон ислом республкаси иштирокида очилган.

Коронавирус туфайли Хитойдан дунёнинг бошқа минтақаларига тарқалди.

Ҳозирча Хитойда 85 мингдан ортиқ одам коронавирусга  чалинган ва улардан 4 минг 634 нафари вафот этган.