Россия олимлари "Вектор" вакцинаси кимларга мос келишини маълум қилди
(last modified Wed, 14 Oct 2020 06:13:43 GMT )
октябр 14, 2020 11:13 Asia/Tashkent
  • Россия олимлари

"Вектор" вакцинаси ёши катталар ва аллергияси бор кишиларга кўпроқ мос келади, чунки унинг таркибида тирк вирус ёки унинг фрагментлари йўқ.

Россия вирусология ва биотехнологиялар маркази "Вектор" томонидан ишлаб чиқилган вакцина ёши катталар ва сурункали касаллиги бўлган кишиларга кўпроқ мос келади, деди "Роспотребнадзор" маркази директори Анна Попова "Российская газета"га берган интервьюсида

"Бизнинг хулосамизга кўра, ГНЦ "Вектор" томонидан ишлаб чиқилган вакцина катта ёшли, сурункали касаллиги бор  одамларга кўпроқ мос келади. Бу тўлиқ синтетик вакцина бўлиб, унда тирик оқсил ёки ҳеч қандай вирус фрагментлари йўқ", - деди Попова.    

Попова айтишига қараганда, вакцинада сунъий йўл билан олинган оқсил-ташувчига ген муҳандислиги услуби билан яратилган учта пептид уланган. Ушбу бирикма инсонда коронавирусга қарши иммун жавоб уйғотади. Вакцина мутлақ стабил ва ўзгармас бўлиб, инсонда ҳеч қандай аллергик реакция қўзғамайди. Бу вакцина синовнинг ҳар бир босқичида ҳайвонларда ва одамларда тасдиқланган. 

Попова айтишга кўра, ушбу вакцина синовида унинг ўзи ҳам кўнггилли сифатида иштирок этган. Поллиноз аллергияси бўлишига қарамасдан - ҳеч қандая реакция сезмаган. 

Эслатиб ўтамиз, "Вектор" маркази томонидан яратилган вакцина "ЭпиВакКорона" деб аталади. Вакцина фақат синтетик оқсиллардан иборат бўлиб, унда сусайтирилган вируслар ёки уларнинг генетик материаллари йўқ. 

 

Ёрлиқ