Олимлар COVID-19 "қариндошлари"ни топишди
(last modified Tue, 24 Nov 2020 09:40:26 GMT )
ноябр 24, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Олимлар COVID-19

Олимлар Камбоджа ва Японияда бир неча йил давомида музлатгичларда сақланган кўршапалакларда COVID-19 янги коронавирус инфекциясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 билан боғлиқ бўлган коронавирусни топдилар.

Олимлар Камбоджа ва Японияда бир неча йил давомида музлатгичларда сақланган кўршапалакларда COVID-19 янги коронавирус инфекциясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 билан боғлиқ бўлган коронавирусни топдилар. Бу ҳақда РИА Новости Nature журналига асосан хабар қилди.

Аниқланган вируслар SARS-CoV-2нинг Хитойдан ташқарида топилган биринчи "қариндошлари" эканлиги айтилмоқда.

Камбоджадаги вирус 2010 йилда ушланган 2та кўршапалакда топилган. Вируснинг геноми ҳали нуклеотид кетма-кетлиги аниқланмади, шунинг учун бу кашфиётнинг аҳамияти тўғрисида хулоса қилишга эрта, дейилган мақолада.

Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, агар аниқланган вирус пандемияни келтириб чиқарган коронавирус билан яқиндан боғлиқ бўлса (97 фоиздан кўпроғи) унда бу SARS-CoV-2 нинг кўршапалаклардан одамларга юқиш йўллари, COVID-19 келиб чиқиши ҳақида муҳим маълумот бериши мумкин.

Агар аниқланган вирус чамбарчас боғлиқ бўлмаса - 2013 йилда Японияда ушланган кўршапалак аниқланган вирус каби (81 фоиз) - вируснинг келиб чиқиши тўғрисида маълумот бермаса ҳам, ушбу вируслар оилалари хилма-хиллиги ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради.

"Камбоджа жамоаси нима топганидан қатъи назар, иккала кашфиёт ҳам катта таассурот қолдиради, чунки бу вируслар SARS-CoV-2 билан чамбарчас боғлиқлигини, улар катта бурунли кўршапалаклар, ҳатто Хитой ташқарисида топилган кўршапалакларда нисбатан кенг тарқалганлигини тасдиқлайди", - дейди вьетнамлик биолог Элис Латинн.