Хитой термоядровий HL-2М «сунъий қуёш»ни ишга туширди
(last modified Tue, 08 Dec 2020 06:54:06 GMT )
декабр 08, 2020 11:54 Asia/Tashkent
  • Хитой термоядровий HL-2М «сунъий қуёш»ни ишга туширди

Хитой жануби-ғарбидаги Чэнду шаҳрида мутахассислар томонидан «сунъий қуёш» дея таърифланган янги авлод HL-2М термоядровий қурилмаси ишга туширилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«HL-2М’нинг фойдаланишга топширилиши Хитойнинг бошқарилувчан ядровий синтез соҳасида дунёда етакчига айланаётганини билдиради», — дейилади хабарда.

«Сунъий қуёш» ёрдамида экологик тоза энергияни ўрганишда фойдаланилади. Токамак (магнит ғалтакка эга тороидал камера) шинасимон вакуум камера кўринишида бўлиб, магнит майдони ёрдамида қизиган плазма айланади. HL-2М ёқилғи сифатида тритий ва дейтерийнинг ионларидан фойдаланади. Улар плазмани қўлга киритиш ва бошқарилувчан ядровий синтезни амалга ошириш учун қурилмага киритилади.

Термоядровий технологиялар институти директори Сюй Миннинг маълум қилишича, HL-2М асосий параметлари бўйича муқобил маҳаллий қурилмаларни ортда қолдиради. Ўлчами жиҳатидан у XL-2А, HL-2М’дан анча ихчам. Физиклар унинг ичидаги плазмани Цельсий бўйича 150 миллион даражага қадар етазган, бу HL-2А’да кузатилганидан уч баробар кўпроқ.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар плазманинг яхшиланган режимини 10 сонияда давомида ушлаб туришга муваффақ бўлган. Таққослаш учун, дунёнинг бошқа давлатларидаги шу каби лойиҳаларда ушбу кўрсаткич бир сониядан камроқни ташкил этади.

Шунингдек, таъкидланишича, HL-2М доирасидаги тадқиқотлар Халқаро термоядровий экспериментал реактор лойиҳасининг муҳим таянчи ҳисобланади.