Коронавирус билан касалланган бемор буйрагида қандай ўзгариш юз беради?
Нафақат COVID-19, балки исталган вирус ва бактериал касалликлар, шунингдек, стрептококк ангина ҳам буйракларда яллиғланиш жараёнини келтириб чиқариши мумкин. Мутахассисларнинг аниқлашича, коронавирус оғир кечганда буйраклар яллиғланиб, уларнинг фаолиятида муаммо кузатилиши мумкин. Бу энг аввало интоксикация, гипоксия ва гемостаз билан боғлиқ.
Агар беморда буйрак патологияси мавжуд бўладиган бўлса, коронавирус инфекцияси асосий касалликнинг асоратини келтириб чиқариши мумкин. Текшириш жараёнида беморда буйрак касалликлари хавфи қанчалик юқори экани маълум бўлади.
Буйрак касаллиги ривожланиш хавфи юқори бўлган беморлар уйда профилактика мақсадида махсус терапия қабул қилиши мумкин:
- Тромблар ривожланишига тўсқинлик қиладиган дори воситалари;
- Буйрак фаолиятини тикланишига ёрдам берадиган воситалар;
- Қон-томирлардаги қон циркуляциясини меъёрлаштирадиган препаратлар.
Коронавирус билан касалланганларга турли асоратлар келиб чиқмаслиги учун саломатликка бееътибор бўлмаслик керак. Ушбу вируснинг янги тури иммун тизимига салбий таъсир қилиб, бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши эҳтимоли юқори бўлади.
- Сурункали буйрак касаллигининг зўриқишини олдини олиш учун:
- Ортиқча зўриқишлардан қочиш;
- Ортиқча чарчаш ва стрессдан қочиш;
- Режимга амал қилмаслик;
- Тўғри овқатланиш ва сув ичишни канда қилмаслик;
Ташхис қўйиш
Аксари ҳолларда сийдик тизими касалликлари симптомсиз кечади. Шу сабабдан ҳам касаллик ривожланиши эҳтимоли борлигидан дарак берадиган аломатларга эътибор қаратиш керак.
- Юз шишиши;
- Бел соҳасида оғриқ;
- Ҳарорат кўтарилиши;
- Пешоб рангининг ўзгариши;
- Ушбу белгилар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Умумий қон таҳлили, УЗИ таҳлили орқали буйракдаги касалликларни аниқлаш мумкин.
Шунингдек, генетик мойиллик ҳам буйрак касаллигини келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай киши соғлом бўлган тақдирда ҳам турли омилларга боғлиқ ҳолда касаллик ривожланиш имкони юқори бўлади.