Юрак саломатлигини текшириш учун 3 та оддий тест
(last modified Sat, 26 Dec 2020 07:55:03 GMT )
декабр 26, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Юрак саломатлигини текшириш учун 3 та оддий тест

Ҳар ким юракнинг саломатлигига ишонч ҳосил қилиши учун қуйидаги учта оддий ва самарали синовни бажариб кўриши мумкин.

Қон босими

Қон босимининг меъёрда 120/80 бўлиши шифокорлар томонидан маъқулланган. Борди-ю ундан юқори, айниқса, 140/90 дан ошса, бу инсон соғлиғида бир неча муаммоларни келтириб чиқаради. Юқори қон босими туфайли қон айланиши оғирлашади, қонда тромблар ҳосил бўлади ва натижада инсульт хавфи келиб чиқади.

Холестерин

Танадаги фойдали холестерин 1,56 ммоль/л дан кам бўлмаслиги керак. Умумий холестерин эркаклар учун 3,5-6,2, аёллар учун эса 3,3-6,0 деб ҳисобланган. Зарарли холестерин таркиби эса эркакларда 4,3, аёлларда 4,0 миқдордан ошмаслиги керак. Организмда юқори холестерин ҳар доим ҳам хавфли бўлмайди, аммо бошқа омиллар билан биргаликда, масалан, ортиқча вазн, юқори қон босими туфайли жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бел айланаси

Бел айланаси аёлларда 80, эркаклар учун 94 сантиметр меъёрий деб қаралади. Қорин бўшлиғидаги ёғ қатламлари семириш ва модда алмашинуви билан боғлиқ касалликлар аломати бўлиши мумкин. Бу кўпинча юрак-қон томир тизими касалликларини келтириб чиқаради.