Фаст-фуднинг ўсмирлар уйқуси ва хотирасига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди
Тадқиқотчилар юқори синф ўқувчиларининг овқатланиш одатларини ўрганиб, унинг ўсмирлар уйқусига қандай таъсир кўрсатишини аниқлади. Кузатишлар дунёнинг 64 мамлакатида амалга оширилган бўлиб, у 175 мингдан ортиқ ўсмирни қамраб олган. Тадқиқот натижалари Квисленд университети сайтида эълон қилинган.
«12 ёшдан 15 ёшгача бўлган 175 261 нафар ўсмирга оид маълумотлари таҳлили мунтазам носоғлом егуликларни истеъмол қилиш уйқунинг ёмонлашишга олиб келишини кўрсатди, бу эса ўз навбатида, ўзини ҳис қилиш ҳолатига, хотира ва когнитив қобилиятларига салбий таъсир қилади», — дейилади ҳисоботда.
Олимларнинг ҳисоботига кўра, газланган ичимликларни бошқаларга қарагандан кўпроқ ичадиган ўсмирларнинг уйқусидаги муаммолар 55 фоизга юқори бўлган.
Шунингдек, экспертларнинг таъкидлашича, уйқунинг бузилиш ҳолатлари ҳафтасига тўрт мартадан ортиқ фаст-фуд истеъмол қилган болаларда қайд этилган. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, қизларда бу каби уйқу муаммоси йигитлардан кўра икки баробар кўпроқ кузатилган.
«Ушбу натижалар катта хавотирларни юзага келтиради, чунки уйқунинг яхши бўлмаслиги ўсмирлар фаровонлиги ва уларнинг когнитив ривожланишига таъсир кўрсатади», — дейди тадқиқот муаллифи Асад Хон.
Хоннинг таъкидлашича, профилактика чоралари мактаб ва оиладан бошланиши керак. Таълим муассасаларида олимлар болаларнинг газли ичимликлар ичиши ва зарарли егуликлар истеъмолини чеклашни, оилада қиз бола бўлса, бу каби егуликларни уйга камроқ олиб келишни маслаҳат берган.