Совуқ мавсумда иммунитетни мустаҳкамлайдиган ва вирусларга қарши курашадиган 5 маҳсулот
Қиш мавсумида танани мавсумий шамоллаш ва гриппга қарши курашиш, умуман, иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ витамин ва минераллар билан тўйинтириш керак.
Айниқса, коронавирус ҳамон хавф солиб турган вақтда бу жуда ҳам муҳим. Қуйида иммунитет тизимини мустаҳкамлайдиган ва вирусларга қарши курашадиган қишки 5 маҳсулот билан танишиб чиқиш саломатлик учун фойдали бўлиш шубҳасиз.
C витаминли маҳсулотлар
Албатта, иммунитетни яхшилаш учун C витаминини ўз ичига олган маҳсулотлар энг яхшисидир. Бунга нафақат оддий лимон, апельсин, ва бошқа цитрус мевалар, балки тузланган карам ва булғор қалампири ҳам киради. Шунингдек, турли хил меваларда C витамини жуда кўп бўлиб, қиш мавсумида улардан максимал фойда олиш учун музлатилган ҳолда истеъмол қилинади.
Занжабил
Занжабилнинг афзалликлари ҳақида кўпчилик билади. Шунинг учун ҳам шамоллаш ва гриппда мунтазам истеъмол қилиш тавсия этилади. Занжабилнинг яна бир жиҳати шундаки, у вазн ташлашда ҳам самарали маҳсулот ҳисобланади. Ҳар куни эрталаб оч қоринга занжабилли ичимлик ичишни одат қилиш керак. Бунинг учун занжабил майдаланиб, сувга солинади, устидан лимон шарбати ва асал қўшилади. Бир кечага музлаткичда қолдирилган дамламани 3-5 кун давомида ичиш мумкин.
Қовоқ
Қовоқ иммунитетни кучайтирадиган маҳсулот эмас. Унинг таркибида кўп миқдорда бета-каротин мавжуд бўлиб, бу танадаги ҳужайраларнинг фаоллигини оширади. Албатта, улар иммунитет тизими билан ўзаро боғлиқ бўлиб, организмнинг ҳимоя кучини оширади.
D витаминига бой маҳсулотлар
Куз ва қиш мавсумида қуёш нуридан етарли олмаслик D витаминга бўлган эҳтиёжни орттиради. Пандемия вақтида эса илиқ об-ҳаволи мамлакатларга бориш бир қанча қийинчиликлар туғдиради, D витамини эса фақатгина озиқ-овқат маҳсулотларидан олинади. Бунинг учун балиқ, лосос гўшти, сут, зиғир уруғи, кунгабоқар ва ошқовоқ ёғларини истеъмол қилиш керак.
Дон маҳсулотлари
Донли маҳсулот бўтқалари тана учун зарур бўлган микроэлементларнинг ажойиб манбайидир. Маҳсулотлар таркибидаги толалар организмнинг ҳимоя хусусиятларини оширади. Нонушта учун сули, гречка ва арпа бўтқаси жуда фойдали бўлиб, совуқ мавсумда кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.