Инсон организмида B12 витамини етишмаслигининг кўзга ташланмайдиган белгиси маълум бўлди
(last modified Sun, 17 Jan 2021 09:09:33 GMT )
Январ 17, 2021 14:09 Asia/Tashkent
  • Инсон организмида B12 витамини етишмаслигининг кўзга ташланмайдиган белгиси маълум бўлди

Қулоқдаги мунтазам «жиринглаш» соғлиқ билан боғлиқ жиддий мауммолар сабаб юзага келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Олимларнинг аниқлашича, қулоқдаги «жиринглаш» — тиннитус организмда B12 витамини етмаслигидан далолат беради, у, шунингдек, кобламин деб ҳам аталади.

У нерв тизимининг ишлашига жавоб беради ва эритроцит ва ДНК ишлаб чиқарилишида иштирок этади. Шунингдек, B12 миелин — нервнинг ҳимоя қобиқларини ишлаб чиқаришда ҳам зарур.

Витамин етишмаслиги нервлар орасидаги алоқанинг ёмонлашишига олиб келади, бу эса қулоқларда «жиринглаш» пайдо бўлишига сабабчи. B12 етишмаслиги дудуқланиш, қўл ва оёқларнинг увушиб қолиши, мушаклар кучсизлиги ва рефлекслар йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

B12 витамини асосан ҳайвон маҳсулотларида бўлади — буйрак, мол гўшти, қўй гўшти, тухум ва курка гўштида. Унинг организмда пайдо бўлиши учун, шунингдек, сут, пишлоқ, балиқ, креветка ва мидийларни ҳам истеъмол қилиб турш керак.

Тиннитус  (лотинча tinnītus «жиринглаш»дан) — ташқи товуш манбайи йўқлигида бир ёки иккала қулоқда товушни сезиш. Ушбу ҳиссиёт асосан қулоқларда жиринглаш каби тасвирланади, аммо товушлар, шунингдек, шовқин, ғувиллаш, босиш ёки жиринглаш каби бўлиши мумкин. Қулоқларда шовқин ёки жиринглаш кучли, заиф ёки ўртача, турғун ёки узлуксиз бўлиши мумкин. Тиннитусни идрок қилиш индивидуалдир.