Олимлар бош оғриганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилмасликни маълум қилишди
(last modified Mon, 01 Feb 2021 06:02:37 GMT )
феврал 01, 2021 11:02 Asia/Tashkent
  • Олимлар бош оғриганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилмасликни маълум қилишди

Бош оғриғининг олдини олиш учун истеъмол қилмаслик керак бўлган маҳсулотлар мавжуд. Улар қайсилардан иборат экани ҳақида парҳезшунослар Сандра Вакуэра ва Альваро Санчес маълумот беради.

Турли омиллар бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин, муҳими эса оғриқ сабаби нимадалигини билиш керак.

Бош оғришига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Биринчиси мовий пишлоқ. Бундай маҳсулотда гистидин аминокислотасидан ҳосил бўлган гистамин кўп бўлади. Айнан шу сабабга кўра, қон-томирларни кенгайтириш хусусиятига эга бўлган цитрус меваларни ҳам меъёрдан ортиқ истеъмол қилмаслик керак.

Мигрен вақти истеъмол қилиш та’қиқланадиган учинчи маҳсулот қаҳва саналади. Нафақат қаҳва, балки таркибида кофеин мавжуд бўлган чой ва бошқа ичимликлар ҳам шулар жумласидан. Кунига уч финжон қаҳва ичиш — мигрен безовта қиладиган беморларда бош оғришининг гарови. Аммо ҳар куни қаҳва ичишга одатланганлар қаҳва ичишни бас қилиши ҳам оғриққа сабаб бўлиши мумкин.

Авокадо ҳам гистаминнинг кони. Унинг бошқа фойдали хусусиятларига қарамай, бош оғриғи безовта қиладиган кишиларга иложи борича рационга киритмаслик тавсия қилинади.

Таркибида гистамин мавжуд бўлган маҳсулотлар қаторига бақлажон, исмалоқ, помидор, булғори қалампири ва ловия ҳам киради. Улар ўрнига олма, нок, манго, салат барги, бодринг, пиёз ва қовоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Рўйхат сўнгидан эса колбаса, сосиска ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ўрин олган. Бундай маҳсулотларда гистаминдан ташқари, сифати юқори бўлмаган бошқа тўйинмаган ёғлар ҳам ўрин олади.

Бундан ташқари мутахассислар оз-оздан, тез-тез ҳар икки соатда овқатланиш кераклигини маслаҳат беради. Гап шундаки, узоқ вақт давомида овқатланилмаганда организмдаги глюкоза миқдори тушиб кетиши ва бу мигренни келтириб чиқариши мумкин.