D витамини етишмовчилиги ғайриоддий аломатлари
(last modified Wed, 03 Feb 2021 09:47:51 GMT )
феврал 03, 2021 14:47 Asia/Tashkent
  • D витамини етишмовчилиги ғайриоддий аломатлари

мерикалик фармацевт Сьюзи Коэн D витамини етишмовчилигининг ғайриоддий белгилари рўйхатини эълон қилди.

Америкалик фармацевт Сьюзи Коэн D витамини етишмовчилигининг ғайриоддий белгилари рўйхатини эълон қилди.

Шифокор қуйидаги аломатларга эътибор қаратди: акне (ҳуснбузар), юрак аритмияси, қон босими, серйиғилик, толиққанлик, ичак безовталаниши, қорин шишиши, кератоконьюктивит қуруқ, танада оғриқ, мушакларнинг кучсизлиги, когнитив пасайиши, нейропатия, макулодистрофия, аутоиммун касалликларнинг кучайиши, хириллаш, аллергия, қизил ясси темиратки.

Фармацевт беморни тиббий ёрдамга мурожаат қилганда ўзларининг аломатларини иложи борича батафсил айтиш зарурлигига эътибор қаратди.

"Кўпгина шифокорлар с аломатларингизнинг бир-бирига боғлиқлигини тушуниш учун барча белгиларни билишлари керак. Бу тўғри даволанишни таъминлайди. <...> Шифокорингиз D витамини етишмовчилиги сезиб, таблеткалар ва укол ёзишдан олдин уни тўлдиришни маслаҳат беради", - деб тушунтирди Коэн.

D витамини етишмовчилигининг бошқа белгиларига қонда шакарнинг кўпайиши, терида тошмалар, импотенция, сийдик чиқариш билан боғлиқ муаммолар, қазғоқ ва қайғу хуружлари киради.

Мутахассис D витаминига бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш, шифокор билан маслаҳатлашиб, муносиб витамин комплексларини қабул қилишни тавсия қилди.

 

Ёрлиқ