Шифокорлар COVID-19 нинг ноодатий аломатини маълум қилишди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i57964-Шифокорлар_covid_19_нинг_ноодатий_аломатини_маълум_қилишди
Шифокорнинг сўзларига кўра, айрим коронавирус билан касалланган беморлар оёқлардаги шиш ва ачиш ҳисси устидан шикоят қилишган.
(last modified 2021-02-06T08:04:38+00:00 )
феврал 06, 2021 13:01 Asia/Tashkent
  • Шифокорлар COVID-19 нинг ноодатий аломатини маълум қилишди

Шифокорнинг сўзларига кўра, айрим коронавирус билан касалланган беморлар оёқлардаги шиш ва ачиш ҳисси устидан шикоят қилишган.

Оёқ бармоқларининг қизариши COVID-19 ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда шифокор Ҳусейн Абде “Express” нашрига маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, айрим коронавирус билан касалланган беморлар оёқлардаги шиш ва ачиш ҳисси устидан шикоят қилишган.

“Оёқ бармоқларини зарарлантирадиган тери тошмалари диққатни қаратиш керак бўлган аломатлардан бири ҳисобланади”,  - дея огоҳлантирган мутахассис.

Абде “ковид оёқлардаги” сезишлар эшак эми ёки қизамиққа ўхшашлиги ва зудлик билан тиббий ёрдам талаб қилишини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 105 миллионга яқинлашмоқда. Шулардан 76,7 миллиони шифо топган. 2,2 миллиондан зиёд киши қурбон бўлган.