Инсульт хавфини камайтириш учун эътибор қаратиши лозим бўлган тавсиялар
Кексалар касаллиги ҳисобланган инсульт йилдан йилга яшариб бормоқда: бугунги кунда касаллик 30-40 ёшдаги беморларда ҳам тез-тез учраб турибди.
Демак, инсульт хавфи остида эканлигингизни қандай билиш ва касаллик хавфини камайтириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз.
Холестерин миқдорининг юқорилиги
Бу инсультнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Одатда, «ёмон» ва «яхши» холестерин мувозанати 50 ёшдан кейин бошланади: бу вақтда аёл ва эркакларда гормонал даража ўзгаради, ортиқча вазн тўпланади. Аммо ёшларда ҳам юқори зичликдаги липопротеинлар даражаси камайиши ва паст зичликдаги липопротеинлар улуши ортиши мумкин. Ушбу ҳолат атеросклероз ривожланишига сабаб бўлади, бу касаллик, ўз навбатида, инсультга олиб келади.
Қон томирлари мальформацияси
Мазкур касаллик (туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин) билан оғриган беморларнинг бош миясида анормал қон томирлари натижасида тугун ҳосил бўлиши кузатилади. Тугун туфайли мия озиқланиши қийинлашади. Тугуннинг ёрилиб кетиши бош ёки орқа мияда қон кетиш, яъни инсультга олиб келади.
Буйрак касаллиги
Поликистоз буйрак касаллиги бу — буйракда суюқлик бўлган кўплаб кисталар ҳосил бўлишидир. 2010 йилда хитойлик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотда маълум бўлишича, ушбу касалликка чалиниш инсульт хавфини 25 фоизга оширади.
Инсульт хавфи борлигини қандай аниқлаш мумкин?
Афсуски, ушбу касалликда ўзига хос дастлабки белгилар мавжуд эмас. Агар қуйидаги ҳолатларни тез-тез рўй берса, албатта, шифокорга мурожаат қилишингиз керак:
- тез-тез ва кучли бош оғриғи;
- бош айланиши;
- ҳушдан кетиш;
- ҳаракатларни мувофиқлаштиришда қийналиш;
- кўриш қобилиятининг ўзгариши;
- бел атрофидаги оғриқ;
- беҳоллик.
Хавфни камайтириш учун нима қилиш лозим?
Рацион ва турмуш тарзидаги кичик ўзгаришлар ҳам инсульт хавфини сезиларли даражада камайтиради. Ёши ва соғлиғидан қатъи назар, ҳамма бажариши керак бўлган бир нечта кўрсатмалар мавжуд:
Тузни камроқ истеъмол қилинг
Кўп туз истеъмол қилиш натижасида танада қон миқдори кўпаяди, бу эса юракка қўшимча оғирлик юклайди. Агар бу тез-тез рўй берса, юрак ҳаддан ташқари тез ишлай бошлайди ва бу касалликка олиб келиши мумкин.