Баҳорги аллергия симптомларини енгиллаштирадиган тавсиялар
(last modified Sun, 07 Mar 2021 06:12:40 GMT )
март 07, 2021 11:12 Asia/Tashkent
  • Баҳорги аллергия симптомларини енгиллаштирадиган тавсиялар

Мавсумий аллергияси бор инсонларда саломатлик билан боғлиқ турли муаммолар кузатилиши мумкин. Айрим одатларга ўзгартириш киритиш орқали эса ушбу касалликка хос симптомларни камайтирса бўлади.

Кондиционер фильтрини тозаланг

Қишдан баҳорга ўтиш арафасида кондиционер фильтрини тозаланг ёки бошқа фильтр ўрнатинг. Қанча кўп кирланадиган бўлса, у орқали чанглар хона ичига шунча кўп тарқайди. Бу эса аллергия симптомларининг кучайишига олиб келиши мумкин.

Қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг

Шифокорлар қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакни йил давомида тақиш кераклигини маълум қилади. Куз ва қишда ультрабинафша нурлари, айниқса, кўзлар учун хавфли бўлади ҳамда меланомага олиб келиши мумкин. Мавсумий аллергиядан азият чекадиганларда ушбу хавф юқори бўлади. Чанглар кўзга тушиб, кўз қизариши, қичиши ва бошқа симптомлар кузатилиши мумкин. Шу сабаб ҳам кўчага чиқишдан аввал кўзойнак тақишни, уйга қайтганида эса унинг ойналарини артиб туришни унутманг.

Муолажани мавсумдан аввал бошланг

Шифокорлар аллергияга қарши дори воситаларини касаллик қўзғайдиган мавсумдан аввалроқ қабул қилиш кераклигини таъкидлайди. Қанча аввал бошланса, касаллик шунча енгил ўтади.

Уйни яхшилаб тозаланг

Уйни яхшилаб тозалаш ҳам асосий профилактик жараёнлардан бири саналади. Гап шундаки, аксарият ҳолларда иссиқ, нам ерларда пайдо бўладиган замбуруғ ва моғор энг кучли аллерген ҳисобланиб, реакцияни тезлаштириб юбориши мумкин.

Косметик воситалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш

Киприклар учун туш, сочлар учун бальзам ва ёғлар ёки қўл билан ишлатиладиган бошқа косметик воситалар ҳам аллергик симптомларни жадаллаштириши мумкин. Шу сабаб ҳам кўчадан қайтгач косметик воситаларни ювиб ташлаш тавсия қилинади.

Ёрлиқ