Бош айланиши: соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли бўлган 5 ҳолат
(last modified Thu, 01 Apr 2021 07:32:57 GMT )
апрел 01, 2021 12:32 Asia/Tashkent
  • Бош айланиши: соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли бўлган 5 ҳолат

Тўсатдан бош айланиши кўричак, инсульт, юрак хуружи ва бошқа хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.

Кўпгина ҳолларда бош айланиши соғлиқ, айниқса, ҳаёт учун хавфли эмасдек туйилади. Мия ва ички қулоқ орасидаги алоқанинг бузилиши, мувозанатнинг йўқолиши ва оёқнинг ер устидан кўтарилиб кетиш ҳисси пайдо бўлади. Бу ҳолат айрим сабабларга кўра пайдо бўлади ва жуда тез вақт ичида ўтиб кетади. Бош айланиши шунчаки рўй бермайди, у 80 га яқин касаллик аломати бўлиши мумкин.

Жисмоний машқлар вақтида бош айланиши

Одатда жисмоний машқлар ўпканинг сувсизланиши ёки гипервентиляцияси туфайли бош айланиши билан кечиши мумкин. Агар мувозанатни йўқотиш оддий машқлар ортидан ҳам юзага келса, шунингдек, етарли миқдорда суюқлик ичилса, кардиологга мурожаат қилиш керак. Эҳтимол, бу юрак қон-томир касалликлари ривожланиши аломати бўлиши мумкин.

Тана қисмларининг заифлиги, кўриш қобилиятининг пасайиши ва уйқучанлик

Тўсатдан пайдо бўлган бош айланиши билан бирга уйқучанлик, кўриш қобилиятининг пасайиши ёки тананинг бир қисмида заифлик кузатилса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки бу инсультнинг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Ушбу касалликда шифокорлар беморга 3—6 соат ичида ёрдам кўрсата олиши керак. Тўлиқ тикланиш эса беморларнинг бор-йўғи 16 фоизида қайд этилган.

Бош қисмдан жароҳатланиш

Агар яқин орада бошни уриб олиш ёки жароҳат олишдан кейин унинг айланиши ҳолати кузатилаётган бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Умуман олганда, мазкур белгилар мия чайқалишини кўрсатиши мумкин. Вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, ўлик тўқималарда шиш ривожланади.

Ўриндан турганда бош айланиши

Ўриндан турган заҳоти бош айланишининг юз бериши − бу тананинг сувсизланганидан дарак бўлиши мумкин. Агар суюқлик ичиш миқдори меъёрида бўлса, эҳтимол, юрак касалликларида ҳам юқоридаги белги кузатилади. Шунинг учун кардиолог кўригидан ўтиш тавсия этилади.

Тез-тез ва узоқ муддатли бош айланиши

Агар бош айланиш муддати узоқ давом этса ва такрорийлиги ортса, қулоқ соҳасини текширтириш зарур. Баъзи ҳолларда бу мия асаб тизими билан ҳам боғлиқ бўлиб, эътиборсизлик натижасида унга жиддий зарар етказиш мумкин.

Ёрлиқ