Қон босимининг ошишига таъсир етказадиган омиллар
Энг кўп тарқалган гипертония касаллиги нафақат катталар, балки ёшларда ҳам кузатилиши, унинг пайдо бўлишига эса турли омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Гипертония хавфининг ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар
Тузни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиниши
Қанча кўп туз истеъмол қилинса, артериал босимнинг осиш хавфи шунча юқори бўлади. Таркибида сувни ўзида ушлаб турувчи фаол модда бўлгани ҳисобига натрий томирлар ичида сув ушлаб қолинади. Бу эса босимнинг ошишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган туз миқдорининг камайиши эса қон босимнинг сезиларли камайишига сабаб бўлади. Гўшт, тухум, сабзавот, балиқ маҳсулотлари таркибида табиий натрий бўлгани сабаб эса уларни тузсиз истеъмол қилса ҳам бўлади. Шўр таомларни яхши кўрадиганлар туздан воз кечиши натижасида қон босимининг 20 тага тушиши кузатилади. Калийга бой маҳсулотлар бодринг, қовоқ, булғори қалампири, яшил нўхат ва кўкатлар истеъмоли ҳам қон босимини пасайишига таъсир қилади. Гипертониядан азият чекадиган ва келиб чиқиш хавфи юқори бўлган кишиларга ДАШ парҳезига риоя этиш тавсия қилинади.
Вазн ортиши ва семириш
Вазн қанча ортиқ бўлса, қон босими ҳам шунча юқори бўлади. Ортиқча вазнли кишиларда қон босимининг юқори эканининг сабаби турли ва бир қанча омиллар: гормонал ўзгариш, лептин миқдорининг ошиши, томирлар патологияси ва атеросклероз билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Чекиш
Қон томирлари зарарлангани сабаб ҳам қон босими ортиши кўп кузатилади. Меъёрда қон босими кўтарилганда томирлар кенгайиши керак, бу компенсация ҳисобига босим ўз ҳолига келади. Чекадиган кишиларнинг қон томир деворлари юпқалашади, бу эса уларнинг қисман ёки буткул кенгая олмаслигига сабаб бўлади. Бляшкалар
(зарарланган қон томирлардаги холестерин бирикмаси)нинг пайдо бўлиши ҳам гипертония хавфини оширади.
Кам ҳаракатлилик
Фаоллик камлиги ҳисобига калория сарфланиши камаяди, вазн тўпланади ва қон томирлар тонуси бузилади. Мунтазам равишда жисмоний фаол бўлиш эса қон босимининг меъёрда бўлишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, қон босими юқори бўлган кишиларга аввало уни меъёрлаштириб, кейин жисмоний машқлар билан шуғулланиш тавсия қилинади.
Сурункали стресс
Томирлар ҳолатининг ёмонлашиши ҳисобига стресснинг сурункали кузатилиши ҳам гипертоник касалликка сабаб бўлади. Асабийлашганда чекиш шундоқ ҳам қийин бўлган организмга янада зарар етказади. Бу эса хавфнинг икки карра ортишига сабаб бўлади.
Спиртли ичимлик
Спиртли ичимликни муккасидан ортиқ истеъмол қилиш нафақат қон босими ортиши, балки юрак, буйрак ва қон томир касалликлари келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади.
Юқоридагилардан ташқари ўзгартириш мумкин бўлмаган бошқа хавф омиллари ҳам мавжуд
Ёш (ёш ўтиши билан касаллик хавфи юқори бўлади), жинс (эркакларда гипертониянинг кечиши оғирроқ бўлади), ирсият ва келиб чиқиш (афроамерикаликлар гипертоник касалликларга кўп кузатилади). Буйрак, неврологик, қалқонсимон без касаллиги бор кишиларда ҳам қон босимининг ортиш хавфи юқори бўлади.