Юздаги ўзгаришларга қараб аниқлаш мумкин бўлган касалликлар
Инсульт, гипотиреоз, қандли диабет ва ҳаттоки юрак касалликлари – буларнинг барчасини юзга қараб аниқлаш мумкин. Тўғри, баъзида ташхис қўйиш учун жуда кўплаб синовлардан ўтиш керак. Гоҳида эса беморнинг юзига синчиклаб қараш билан ҳам жиддий касаллик аломатини кўриш мумкин.
Лаб ва терининг қуриши, кўчиши
Бу кучли сувсизланишнинг илк аломати бўлиб, тери ва лабнинг қуриши тер безларининг нотўғри ишлашини кўрсатади. Бу эса асосан қандли диабет ривожланиши ёки қалқонсимон без фаоллигининг бузилиши натижаси ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўта қуруқ тери экзема, псориаз, дерматит ёки аллергик дорилар реакцияси белгисини ҳам кўрсатади.
Юздаги ортиқча туклар
Юз, жағ чизиғи, жағ ва юқори лаб бўйлаб ўсишни бошлаётган туклар поликистик тухумдон синдромининг аломати бўлиши мумкин. Натижада аёл танасида эркак гормонлари даражаси ортади.
Қовоқдаги майда сариқ доғлар
Ксантелазма деб номланадиган ушбу холестерин ўчоқлари юрак хасталиги хавфини жиддий равишда оширади. 2016 йилда олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, ксантелазмага чалинган беморларда БМИ ва холестерин миқдори юқори бўлади.
Кўз остидаги шиш ва халтачалар
Кўз остидаги қора доғ ва халтачалар нафақат чарчоқ белгиси, балки сурункали аллергия, гипотериоз ва уйқузиликни кўрсатади.
Юз ассиметрияси
Мутлақо текис юз юзнинг ўзи бўлмайди. Ҳар бир инсоннинг юзи бир томони бошқа томонидан бироз фарқ қилади. Аммо юз тўсатдан аввалгига нисбатан ассиметрик бўлиб қолса, ўзгарса, бу яқинлашиб келаётган инсультнинг аломати бўлиши мумкин. Бундай вақтда имкон қадар шифокорга мурожат қилиш зарур.
Юз рангининг ўзгариши
Юз терисининг ранги ўзгариши – бу шифокорга мурожаат қилиш учун муҳим сабабдир. Чунки бу ривожланаётган анемия, жигардаги муаммолар ва ўпка ёки юрак касаллигидан дарак бераётган бўлиши мумкин.
Тошма ва доғлар
Юздаги ҳуснбузар, тошма ва қизил доғлар овқат ҳазм қилиш муаммолари ҳақида огоҳлантириши мумкин. Бунга қўшимча равишда аллергия ёки экзема ҳам хавф солиш эҳтимоли мавжуд.
Киприк ва қош тўкилиши
Киприк ва қош тўкилиши соч фолликулаларига таъсир қилувчи аутоиммун ҳолатдир. Афсуски, ушбу касалликни фақат симптоматик даволаш мумкин.