Қуёш урганда ёрдам берадиган 6 тавсия
(last modified Sun, 30 May 2021 03:24:56 GMT )
май 30, 2021 08:24 Asia/Tashkent
  • Қуёш урганда ёрдам берадиган 6 тавсия

Ёзда кўпчилик одамлар аксарият вақтини кўчада ўтказади, соҳил ёки дам олиш масканларида қуёш нурида тобланади. Бу вақтда терининг куйишига ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ванна қабул қилинг

Ваннани совуқ сув билан тўлдиринг, терида яллиғланиш қўзғатмаслиги учун совундан фойдаланманг. Зарур бўлса, болалар совунидан фойдаланинг.

Терини тинчлантиринг

Муз кубикларини терига суртинг ёки муздек сув билан ҳўлланган сочиқдан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Терининг энг иссиқ қисмига совуқ компресс қўйинг. Ёнингизда муз бўлмаса, музлаткичдаги исталган маҳсулотни юпқа матога ўраб фойдалансангиз бўлади. Кўз атрофидаги тери куйган бўлса, муздек сувга солинган чой пакети яхши самара беради.

Воситалардан тўғри фойдаланинг

Куйишда ишлатиладиган ва таркибида гидрокартизонли исталган маз бу борада сизга яхши ёрдам беради.

Сув ичинг

Сув ичишни канда қилмаслик чанқоқ ҳиссини қондириб, терининг қуриб қолмаслигида яхши ёрдам беради. Таркибида сув бўлган мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради.

Терини намлантиринг

Терини намлантирувчи исталган кремни суртинг. Алой ўсимлигидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун куйган терига ўсимлик шарбатини суртинг.

Юмшоқ тўшак

Куйган терининг оғриғи қаттиқ жойда ётганда янада зўрайиши мумкин. Шунинг учун бундай пайтда юмшоқ тўшакдан фойдаланинг.