июн 22, 2021 10:17 Asia/Tashkent
  • Ўрик организм учун қанчалик фойдали?

Замонавий технологиялар шарофати билан меваларни йилнинг исталган вақтида истеъмол қилиш имконияти мавжуд эканига қарамай, мутахассислар ҳар бир мевани ўзи пишиб етиладиган мавсумда истеъмол қилиш кераклигини таъкидлайди.

 Иссиқхоналарда пишган мевалар мавсумийлари сингари озиқа моддаларини ўзида мужассам қилган бўлмайди. Июнь ойи сўнгига етиши билан организмнинг барча тизими учун фойдали бўлган ўрик мавсуми бошланади. Ушбу мева юрак саломатлиги, ҳазм ва асаб тизимини яхшилайди, эрта қаришнинг олдини олади. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилса, организмда қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Антиоксидантлар билан тўйиниш

Антиоксидантларнинг кони бўлган ўрик ҳужайраларнинг шикастланишидан ҳамда зарарли радикаллардан ҳимоя қилади. бета-каротин, А, C, E витаминлари ва флавоноидларнинг кони ҳисобланади. Антиоксидантлик хусусияти юқори бўлган мазкур моддалар яллиғланиш жараёнларининг олдини олади, иммунитетни мустаҳкамлайди, қариш жараёнини секинлаштиради.

Кўриш қобилиятини яхшилайди

Ўрик таркибида бўлган каротиноидлар кўриш қобилияти яхшиланишига ҳисса қўшади. Мевадаги фаол моддалар ҳужайраларнинг оксидланиш жараёни, кўзлардаги ёш билан боғлиқ ўзгаришларнинг олдини олади.

Тиниқ ва таранг тери

Гўзаллик витаминлари ҳисобланган А, C ва E витаминлари терининг ички томонидан намлантириб, таранг ҳамда соғлом ялтирашини таъминлайди. Қолаверса, А ва E витаминлари тирноқ ва сочлар саломатлиги учун жуда ҳам фойдали ҳисобланади.

Ошқозон-ичак тракти саломатлиги

Ҳазм жараёни билан боғлиқ муаммолар нафақат ҳаёт тарзига, балки кайфиятга ҳам таъсир қилади. Ўрикда бирваракайига икки хил клетчатка бўлади. Биринчиси ошқозондаги тўғри кислота муҳитини таъминлайди, шунингдек, қондаги қанд ва холестерин миқдорини назорат қилади. Иккинчиси эса ичаклар микрофлораси саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

Минералларнинг кони

Ўрик — марказий нерв системаси ва бош мия учун муҳим бўлган калийнинг кони. Унинг етишмаслиги хотира сусайиши, иш самарадорлигининг пасайиши ва лоҳаслик ортишига олиб келади. Бундан ташқари, ушбу мазали мевада магний ва фосфор ҳам бисёр бўлади.

Ёрлиқ