Ошқозон-ичак тизимига зарар етказадиган маҳсулотлар
(last modified Wed, 07 Jul 2021 06:01:22 GMT )
июл 07, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Ошқозон-ичак тизимига зарар етказадиган маҳсулотлар

Рациондаги айрим маҳсулотларни меъёрдан кўп истеъмол қилиш нафақат вазнда ўзгариш кузатилиши, балки саломатликка ҳам зарар етиб, моддалар алмашинуви бузилишига ҳам олиб келиши мумкин.

Глютен

Глютен донли, буғдой ва арпа сингари маҳсулотлар таркибида бисёр бўлади. Аксарият одамларда глютен осон ҳазм бўлади ва ҳеч қандай салбий оқибатлар келтириб чиқармайди, аммо айримларнинг организмни уни қабул қила олмаслиги, бундан бехабар инсоннинг глютенли маҳсулотларни канда қилмаслиги эса яллиғланишга олиб келиши мумкин. Шунингдек, чарчоқ, қорин шишиши, қабзият ва вазн йўқотиш ҳам кузатилиши мумкин. Глютенсиз парҳез организмни шлак ва токсинлардан тозалашга қаратилган бўлади. Аммо донли маҳсулотларда глютендан ташқари, клетчатка, B витамини, темир, магний бўлгани сабаб ҳам ушбу фойдали модда ва витаминларни бошқа маҳсулотлардан олишга ҳаракат қилиш керак. Гречка, гуруч, киноа сингари маҳсулотлар бу борада яхши самара беради.

Лактоза

Лактоза ҳайвон сути таркибидаги «сутли шакар» ҳисобланади. Сут истеъмол қилгандан кейин организмда лактоза сўрилишидан аввал уни парчалайдиган лактаз ва фермент ишлаб чиқарилади. Лактозани организми қабул қилмайдиган айрим инсонларда, ингичка ичакда ишлаб чиқариладиган лактаз етишмайди. Бунда қорин дам бўлиши ва оғриққа сезувчанликнинг ортиши сингари ҳолатлар кузатилади. Верба Майр мутахассислари оддий сут маҳсулотларини лактозасиз ёки ўсимлик сути маҳсулотларига алмаштиришни тавсия қилади.

Фруктоза

Аксарият мева, резавор ва асал таркибида бўладиган моносахарид ҳисобланадиган фруктоза одамни бир зумда энергияга тўла бўлиши, кайфият кўтарилишига ҳисса қўшади. Аммо уни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш диарея, вазн ортиши, қандли диабет ва жигар касалликларига олиб келиши мумкин. Парҳезшунослар 40 грамм фруктоза бир кунлик меъёр эканини таъкидлайди. Қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини камайтириш учун рационда таркибида фруктоза бисёр бўлган мева ва ширинликлар меъёрда бўлишига эътибор қаратиш керак. Бу организмдаги яллиғланиш жараёнлари ва аллергиянинг камайишига ёрдам беради.