Фақат чой учун эмас: Ялпизнинг 5 фойдали хусусияти
(last modified Wed, 28 Jul 2021 05:01:33 GMT )
июл 28, 2021 10:01 Asia/Tashkent
  • Фақат чой учун эмас: Ялпизнинг 5 фойдали хусусияти

Ялпиз нафақат чой ва ширинликларни мазали бўлишига ҳисса қўшиши, балки саломатликка ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин.

Қорин билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради

Ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб бўладиган оғриқ ва спазмни ялпиздан тайёрланган ёғдан фойдаланиб камайтириш, ҳатто буткул бартараф қилиш мумкин. Таркибидаги метанол тинчлантиради, оғриқни камайтириб, енгилликни ҳис қилишга сабаб бўлади. Махсус қўшимчалар энг яхши эканига қарамай, ялпизли восита ҳам фойдали бўлиши мумкин. Аммо спазм 1 соатдан узоқ чўзиладиган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Яллиғланишни камайтиради

Ялпизда антиоксидантлик хусусиятига эга бўлган фитонутриентлар бисёр бўлади. Улар ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, ялпиз таркибидаги яллиғланишга қарши бирикмалар сурункали яллиғланиш ривожланишининг олдини олади.

Иммунитетни мустаҳкамлайди

Чорак стакан ялпиз ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қиладиган А витамининг кунлик дозасини ярми ҳисобланади. Бу юрак, диабет ва саратоннинг айрим турлари сингари сурункали касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Бактерияларни ўлдиради

Ялпиздан тайёрланган эфир ёғида хавфли бактерияларни пайдо бўлиш хавфини камайтиришга ёрдам берадиган карвон ва лимонен бирикмаси мавжуд бўлади. Шу сабаб ҳам ялпизни таомга қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Тузни кам миқдорда истеъмол қилишга ёрдам беради

Баъзида шунчаки туз истеъмол қилишни камайтириш буйраклар фаолияти яхшиланиши ва вазн ташлашга ёрдам беради. Ялпиз қўшиш таом ва салатларни мазали қилгани сабаб қўшимча туз қўшишга ҳожат қолмайди.