Саломатлик журнали (3)
Юрак-қон томир касалликлари (1 қисм)
“Саломатлик журнали” дастурида биз сиз азиз мухлисларни турли касалликлар ва уларнинг олдини олиш ва даволаш усуллари, шунингдек, овқатланиш, жисмоний машқлар, соғлом турмуш тарзи ва ҳоказолар орқали соғликка эришиш йўллари билан таништиришга ҳаракат қиламиз. Ушбу туркумнинг учинчи қисмида биз юрак-қон томир касалликларининг турлари ва уни ташхислаш усулларини кўриб чиқмоқчимиз.
Юрак тирик организм ҳаракатлантирувчиси бўлиб, тўртта асосий камералар, ўнг томонда битта қоринча ва битта атриум ва чап томонда битта қоринча ва битта атриумдан иборат. Инсон юраги кислородга бой қон ва озуқа моддаларини организмнинг тўқималари ва аъзоларига етказиш, кислород билан таъминлаш учун тана аъзоларидан қонни ўпкага қайтариш учун кунига юз минг мартадан ортиқ уради. Соғлом юракка эга бўлиш инсон ҳаёти учун жуда муҳим. Агарчи кўплаб юрак беморлари бемор юрак билан тўлиқ ва самарали ҳаёт кечиришни ўрганганлар. Юрак-қон томир касалликлари маълум бир ёш ёки жинсга хос эмас ва ҳар қандай ёш ва жинсдаги ҳар бир киши ушбу касалликлар учун хавф остида бўлиши мумкин. Бироқ, самарали ва ўз вақтида чоралар кўрилса, касаллик чалиниш хавфи ёки унинг асоратлари камайиши мумкин.
Биринчидан, сиз билан яқинроқ танишиш учун юрак хасталикларининг турларини қисқача айтиб ўтамиз. Энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликлари юракни таъминлайдиган артерияларнинг тўсилиб қолишидир. Юракни озиқлантирувчи асосий артерия юрак мушагини қон билан таъминлайдиган коронар артерия деб аталади. Қоннинг ушбу артерия орқали ўтишига тўсқинлик қиладиган ёғ қатламларининг тўпланиши (атеросклероз феномени) туфайли қисман ёки тўлиқ обструкция юзага келганда, коронар артер касаллиги пайдо бўлади. Тўсатдан кўкрак оғриғи ва юрак хуружи бу турдаги юрак-қон томир касалликларининг жиддий асоратлари ҳисобланади.
Юракнинг ритми ва ўтказувчанлиги тизимининг бузилиши, юрак-қон томир касалликларининг яна бир тури ҳисобланади. Инсон юраги дақиқада 60 дан 100 гача уради ва қонни бутун танада айлантиради. Баъзида юрак нормал ритмидан чиқиб кетади, бу аритмия ёки юрак ритмидаги бузилиш деб аталади. Юрак тезлигининг пасайиши ва ортиши, кетма-кет уришларда мувофиқлаштиришнинг йўқлиги ушбу тоифадаги юрак-қон томир касалликларининг энг кенг тарқалган турларидир. Юрагингиз қон ва кислородни бутун танага тўғри тақсимлай олмаса, юрак ишламай қолган деб айтилади. Бундай шароитда ҳар сафар помпаланганда юракда қоннинг бир қисми сақланиб қолади ва бир мунча вақт ўтгач, юрак аста-секин катталашиб боради. Юрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар юзнинг шишиши, кўз ва оёқларнинг атрофида, шунингдек, дам олиш ва фаоллик пайтида нафас қисилишидан шикоят қиладилар.
Юрак клапани касаллиги юрак-қон томир касалликларининг яна бир туридир. Инсон юрагида бир нечта клапанлар мавжуд бўлиб, уларнинг вазифаси қонни маълум бир йўналишга йўналтиришдир. Агар бу клапанлар ишламай қолса ёки торайиб, ёпилиб қолса, улар юракда қон оқимини йўналтиришда сезиларли даражада бузиши мумкин. Юрак мушаклари касалликларида (кардиёмиёпатия) юрак мушаги баъзан ғайритабиий даражада катталашади, қотиб қолади ва эгилувчанлик йўқолади. Натижада, юрак қонни оптимал равишда ҳайдай олиш қобилиятини йўқотади. Агар ушбу касаллик вақтида аниқланмаса, бу юрак этишмовчилигига олиб келиши мумкин. Генетик касалликлар, узоқ муддатли ва назорациз гипертензия, назорациз диабет, семириб кетиш ва инфекциялар каби омиллар ушбу касалликка олиб келиши мумкин. Баъзи юрак касалликлари туғмадир. Яхшиямки, сўнгги ўн йилликларда туғма юрак касаллиги пасайиб бормоқда. Ушбу касаллик туғилишдан олдин ва ҳомила даврида юзага келадиган юрак-қон томир тизимининг тузилишидаги нуқсонларга боғлиқ. Туғма юрак касаллиги эрта чақолоғлик, болалик ва баъзан ҳатто балоғат ёшида ҳам ўзини намоён қилади. Олимларнинг фикрича, генетикадан ташқари, ҳомилага вирусли инфекциялар, спиртли ичимликлар ва баъзи дорилар туғма юрак касалликларини келтириб чиқаради. Ревматик юрак касаллиги, бошқа юрак-қон томир касалликлари сифатида, ўткир ревматик иситма туфайли юзага келадиган қисқа муддатли (ўткир) ва узоқ муддатли (сурункали) юрак касалликлари гуруҳидир. Юрак клапанларининг шикастланиши ревматик иситманинг кенг тарқалган натижасидир.
Тўғри ташхис қўйиш ва соғлом турмуш тарзини танлаш орқали юрак касалликларининг кўп турларини йўқ қилиш мумкин. Қуйида юрак хасталикларини қандай аниқлаш мумкинлиги билан кўпроқ танишамиз.
Ҳушдан кетиш, юракнинг секин ёки тез уриши, кўкрак қафасидаги сиқилиш, кўкрак қафасидаги оғриқлар, нафас қисилиши, оёқларда, сонларда, тўпиқларда ёки қоринда тўсатдан шишиш юрак касаллиги ва юрак муаммосининг белгилари бўлиши мумкин. Агар сиз ушбу аломатлардан бирини сезсангиз, шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Юрак касаллигини ташхислаш ва дастлабки даволаш юрак хуружи каби асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беради. Керакли тестларни ўтказиш ва касалликни текшириш учун сиз кардиологингизга мурожаат қилишингиз керак.
Шифокорга ташриф буюрганингизда, аломатлар ва касаллик тарихи сўралади, юрак уриш тезлиги ва қон босими текширилади. Шифокорингиз қон тестини ҳам буюриши мумкин. Масалан, қондаги ёғ ва холестерин даражасини ўлчаш учун тестлар. Шифокорингиз юрак хасталиги ва юрак хуружи хавфини аниқлаш учун ушбу тестлардан фойдаланиши мумкин. Жисмоний текширувдан ва қон тестидан сўнг, шифокорингиз, эҳтимол, бошқа инвазив бўлмаган тестларни ўтказади. Ноинвазив бўлмаган тестлар теридан ўтиб кетадиган ёки танага кирадиган воситаларни ўз ичига олмайди. Юрак касалликларини ташхислашда ёрдам берадиган кўплаб ноинвазив тестлар мавжуд, улар ҳақида қуйида билиб оласиз.
Юракнинг тартибсиз уриши ёки юрак шикастланишини текшириш учун электрокардиограмма ёки ЭКГ, юрак клапанлари ва мушакларини баҳолаш учун юракнинг экокардиёграми ёки ултратовуш текшируви ва тананинг стрессга жавобини кузатиш учун машқлар тести. Икки томонлама каротид сканерлари ҳам, артерияларда тиқинлар тўпланишини текширади ва инсулт хавфини баҳолайди. Агар сиз 24-48 соат давомида юрак фаолиятини назорат қилишингиз керак бўлса, шифокорингиз сиздан Холтер мониторидан фойдаланишни сўрайди. Кўкрак қафаси рентгенограммаси ҳам шифокорингизга нафас қисилиши ёки кўкрак қафасидаги оғриқ сабабини аниқлашга ёрдам беради. КТ ва юракнинг МРИлари қон томирлари ва юракни суратга олади. Синовдан сўнг шифокорингиз юрак мушаклари касаллиги ва коронар артер касаллиги каби юрак касалликларини ташхислаш учун расмлардан фойдаланиши мумкин.
Баъзида ноинвазив тестлар етарли жавоб бермайди. Шунинг учун шифокорингиз юрак касалликларини ташхислаш учун инвазив усулдан фойдаланиши керак бўлиши мумкин. Инвазив процедуралар танага жисмонан киритиладиган асбобларни, масалан, игна ва найчаларни ўз ичига олади. Коронар ангиография ва юрак катетеризацияси ана шу усуллардан биридир.
Юрак касалликларини даволаш бошқача. Мисол учун, агар сизда юрак инфекцияси бўлса, сизга катта эҳтимоллик билан антибиотиклар берилади. Тўғри овқатланиш, кам ёғли ва паст туз билан турмуш тарзини ўзгартириш, ҳафта давомида камида 30 дақиқа ўртача жисмоний машқлар, чекишни ташлаш ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш ҳаётдаги зарурий ўзгаришлардир. Агар турмуш тарзини ўзгартиришнинг ўзи етарли бўлмаса, шифокорингиз юрак хасталигингизни назорат қилиш учун дори-дармонларни буюриши мумкин. Дори тури юрак касаллигининг турига боғлиқ. Дори-дармонлар етарли бўлмаса, шифокорингиз махсус процедура ёки операцияни тавсия қилиши мумкин. Жараённинг тури юрак касаллигининг турига ва юракнинг шикастланиш даражасига боғлиқ.