Tабиатдаги ҳам қўрқинчли ҳам гўзал 18 илон
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i12196
“Табиат мўжизаларга бой” деб бежизга айтилмайди.
(last modified 2023-08-17T09:53:31+00:00 )
Январ 03, 2017 13:28 Asia/Tashkent
  • Tабиатдаги ҳам қўрқинчли ҳам гўзал 18 илон

“Табиат мўжизаларга бой” деб бежизга айтилмайди.

  Ундаги ҳар бир жонзот ўз вазифасига, ўз кўриниши, ранги ва характерига эга. Баъзилари инсон ҳаёти учун ниҳоятда ҳавфли бироқ барибир уларни кўрганда, инсон Яратганнинг буюк қудратига тасаннолар айтмай илож йўқ. Табиатдаги ана шундай жонзотлардан бири илонлардир. Илонлар ичида заҳарли ва безарарлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти тоғлар, чакалакзорлар, ўрмонлар, саҳроларда истиқомат қилади. Айтиш лозимки, ҳар бир мамлакатда илонларнинг маълум бир тури тарқалган бўлиб, уларни бошқа ўлкаларда учратиш қийин. Чунки улар ҳам бошқа кўплаб жониворлар каби, ўзи яшайдиган жойнинг ҳавоси, иқлимига ўрганган бўлади. Бугун эътиборингизга бир қарашда инсонни дахшатга солувчи аммо табиатан гўзал бўлган бир қатор илонларни ҳавола этамиз ва улар билан сизни таништирамиз. Сизга қизиқ бўлади, деган умиддамиз. Фикрларингизни кутамиз.

1. Жеймсон Мамбаси. Чамаси 2 метр узунликкача катта бўладиган бу яшил илоннинг заҳри жуда кучли. У ўз ўлжасини заҳарлагач ўлжа секин аммо, бўғилган ҳолда жон таслим қила бошлайди. Нафас йўлларидада ҳаво етишмаслиги, танадаги қон айланиш системасининг бузилиши унинг муқаррар ўлимига олиб келади. Жеймсон Мамбаси асосан Африкада учрайди.

Image Caption

 

2. Камалак илон. Бу илон тури Жанубий Африкада яшайди. Амазонка атрофида бундай илонларни кўплаб учратиш мумин. Майда жониворларни ов қилади. Камалак илонлар заҳарли илонлар тоифасига кирмайди, аммо жаҳли чиққан маҳал тишлаши ва ташланиши мумкин.

Image Caption

 

3. Шоҳ илон. Шоҳ илон деб ном олган бу илон тури Мексика, Техас каби мамлакатларда учрайди.

Image Caption

4. Узум илон. Венесуэлада яшайди. Табиатан гўзаллиги ва зарарсизлиги сабабли кўпинча ҳайвонот боғлари ёки террариумларда сақланади. Албатта, агар чақса ўзингизни бироз ёмон ҳис қиласиз, аммо бу ўлимга олиб келмайди. Энг асосийси вақтида чора кўриш.

 

Image Caption

 

5. Узунбурун илон. Шимолий ва Жанубий Америка унинг ватани саналади. Айтиш керакки у ҳам инсон учун бутунлай безарар. Аксинча, у баланд овоздан ёки кутилмаган ҳолатлардан қўрқади. Шундай ҳолатда у оғзидан бадбўй суюқлик сачратади ва жуфтакни ростлаб қолади. 

Image Caption

 

6. Сариқ семиз илон. Уни яна икки рангли пеламида, деб ҳам аташади. У акваториялардаги шўр денгизда истиқомат қилади. Заҳри ўта ҳавфли. Бу айни турдаги ҳавони териси остига ғамлаб, сув остида ана шу ҳаво орқали ҳаво олувчи ягона илон тури саналади. Сув юзасига жуда камдан-кам чиқади. Асосан денгиз остидаги ўтлар орасида яшайди. 

Image Caption

 

 

7. Камалак қалқондум илон. Жанубий Америкада яшовчи жуда кам учрайдиган илон турларидан бири. Айтиш лозимки, шу кунгача бу тур вакилларидан 3 донагина тутиб олинган. Олимлар томонидан унинг ҳаёт тарзи яхши ўрганилмаган. Шу сабабли унинг заҳарли ёки заҳарсиз экани ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Қуёш нурида унинг териси зангори кўк ёқут сингари товланади. 

Image Caption

 

8. Техас илони. Одатда унинг ранги оқ бўлади. Номидан ҳам билиш мумкин, у Техасда ва Мексикада яшайди. Зарарсиз, заҳарли эмас, шу билан бирга у ниҳоятда чиройли. Бу илон тури ҳам кўплаб террариумларда сақланади. 

Image Caption

9. Байдра, каламуш илони. Бу судралиб юрувчи жонивор худди буқаламун каби ўз рангини ўзгартириш хусусиятига эга. Қоялар, каньонларда ин қуради. Бир мартада 5 тадан 15 тагача тухум қўяди. 

 

Image Caption

 

 

10. Маржон ранг альбинос илони. Бу илон ҳам Техасда яшайди. Заҳарли. Унинг териси антиқа нақшлар билан “безатилган”.

Image Caption

 

11. Маржон ранг илон. Индостан яриморолида учрайди. Заҳарли илонлар турига киради. Калтакесаклар билан озиқланади. 

Image Caption

 

 

12. Қизилбош илон. Вьетнам, Малайзия ва Индонейзияда учрайдиган ниҳоятда заҳарли ва ниҳоятда чиройли илон тури. У бошқа илонлар билан озиқланади. Ҳаёти давомида узунлиги 2 метрдан ҳам ошади. 

Image Caption

 

 

13. Гилам илон. Замонавий мутахассислар уни Билайн компанияси услубидаги илон, деб ҳам аташар экан. Чунки унинг ранги айнан компания фойдаланадиган сариқ ва қора рангда. Австралия ва Индонейзияда учрайди. Ушбу илон заҳарли эмас, аммо инсонга ташланиши ва бўғиши мумкин. 

Image Caption

 

14. Меллендорф илони. Меллендорф деб номланувчи бу илон тури Жануби-шарқий Осиёда учрайди.

Image Caption

 

 

15. Бўйинбоғли шоҳ илон. Бу илон АҚШ ва Мексикада яшайди. Уларнинг бош қисмидаги ранги кулранг ва оч жигарранг тусда, танасининг охирига келиб эса бу ранглар аста секин қизил ва олов рангларига айланади. 

 

Image Caption

 

 

16. Оддий бўйинбоғли илон. Бу илон тирик туғади. 8-12 ойлик илонлар вояга етган саналади ва улар бир маротабада 8 тадан 62 тагача тирик илончаларни дунёга келтиради. Болаларининг узунлиги 130 дан 220 мм.гача бўлиб, оғирлиги 2 граммни ташкил этади. Ҳомиладорлик даври 67-78 кунни ўз ичига олади.

Image Caption

 

 

17. Тикнакли илон. Марказий Африкада яшайди. Ўта заҳарли илонлар синфига киради. У ҳам тирик туғади. 

 

Image Caption

 

18. Малай мовий крайт илони. Жануби-шарқий Осиё, Индонейзияда яшайди. Инсон учун ниҳоятда ҳавфли. Аксарият ҳолларда у тишлаган одамлар қилинган муолажалар, заҳарга қарши берилган дориларга қарамай, нобуд бўлган. У тунда ов қиладиган йиртқич илонлар сирасига киради. Шу сабабли уни фақат кечаси учратиш мумкин. 

Image Caption