феврал 19, 2017 11:14 Asia/Tashkent
  • Россиядаги нафис меъморчиликка эга еттита масжид

Дунёда кўплаб масжидлар мавжуд ва уларда меъморчилик санъатининг турли ва ҳайратланарли усуллари қўлланилган. Бу кўркам масжидлар бинолари Россия мамлакатида қурилган.

1. Дарбанд Жума масжиди

Image Caption

Бу масжид Россиянинг энг қадимий масжиди бўлиб, йигирманчи асрда “Алҳодий” гуруҳи томонидан ёпилади. Бир неча муддатдан кейин эса масжид зиндонга айлантирилади ва йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида яна  масжид сифатида фойдаланилади. 


2. Санкт-Петербургдаги масжид

Image Caption

Бу масжид милодий 1910 йилда қурилган ва ўша замонда Россиянинг энг йирик масжиди бўлган.Унда 5000 киши намоз ўқиши мумкин. Масжид минораларининг баландлиги 49 метр бўлиб, ундаги гунбазнинг баландлиги 39 метрни ташкил этади.

 

3. Нурда Камол масжиди 

Image Caption

 

Бу масжид Нурилск шаҳрида жойлашган ва унинг гунбази юмалоқ эмас ҳамда минораси ҳам тўртбурчак шаклида қурилган. Минтақанинг совуқ иқлимини назарда тутган ҳолда масжид ушбу шаклда қурилган.  Дунёнинг энг шимолий масжиди сифатида Нурилск масжиди “ Гиннес рекордлари” китобига киритилган.

 

4. Кул Шариф масжиди

Image Caption

 

Бу масжид  Россиянинг энг йирик ва гўзал масжиди  бўлиб, 1500 киши унда намоз ўқиши мумкин ва масжид  ҳовлисида ҳам 10 минг намозхон учун жой қилинган.Масжиднинг барча хазиналари халқ томонидан берилган.

5. Чечен қалби масжиди

Image Caption

 

Чечен қалби масжиди ҳам Россияда жойлашган бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида  10 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг масоҳати 50 000 квадрат  метрни ташкил этади.

 

6. Сунний ё Мухторов масжиди

Image Caption

Бу масжид “Турк” дарёсининг чап томонида 1905-1908 йиллар ўртасида қурилган.

 

7. Лала-Тулип масжиди

Image Caption

Бу гўзал  масжид  халқ маблағлари билан қурилган ва унда 1000 киши намоз ўқиши мумкин. Масжид минораларининг баландлиги 53 метрни ташкил этади.